Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Превью: «Металлург» – АГМК

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилояти жамоалари 2008 йилдан узлуксиз куч синашиб келишади ва у мамлакатимиздаги энг муросасиз дербилардан ҳисобланади. Буни қайд этилган натижалардан ҳам билиб олиш мумкин. Ўтган давр мобайнида пойтахт вилояти вакиллари бир бирларига қарши 20 та марта тўқнаш келишган. Кичик устунлик “Олмалиқ” жамоаси томонида. Кончилар ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида зафар қучишган бўлишса, металлурглар 9 та учрашувда муваффақият қозонишган. Фақат 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 41:39, “Олмалиқ” жамоаси фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг тўқнашувида олмалиқлардан энг кўп гол киритган ўйинчи Мўйдин Мамазулимов. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Бекободликлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса рақиблари дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасида Бекободда кечган учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонлардан Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Исломбек Исоқжонов ҳамда Сирожиддин Аллаевлар гол киритишган бўлишса, олмалиқликлардан Ғуломҳайдар Ғуломов ва Владислав Космининлар муваффақият қозонишганди.

Бекободдаги биринчи баҳсда кучлар тенг келган, қолган тўққизта учрашувда мезбонлар зафар қучишган.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда кечган ўйинлари билан танишинг:

13.11.2008  Металлург – Олмалиқ – 1:1

05.11.2009  Металлург – Олмалиқ – 3:2

24.04.2010  Металлург – Олмалиқ – 1:0

09.09.2011  Металлург – Олмалиқ – 4:3

04.09.2012  Металлург – Олмалиқ – 4:3

31.05.2013  Металлург – Олмалиқ – 2:1

03.08.2014  Металлург – Олмалиқ – 3:2

21.10.2015  Металлург – Олмалиқ – 4:2

18.08.2016  Металлург – Олмалиқ – 4:2

26.10.2017      Металлург – Олмалиқ – 3:2

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:46, 09.05.2018.
Ўқилди: 1569 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.