Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Диего Форлан: «Машҳур номлар муваффақият калити бўлолмайди»

Баҳо:
+ | -

Уругвайлик машҳур футболчи Диего Форлан янги ҳиссиётларга - жаҳон чемпионатида Уругвай миллий жамоасига мухлислик қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу терма 1990 йилдан сўнг неча марта жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлса, Форлан уларнинг барчасида қатнашган. Мана, энди ЖЧ-2018да мухлис вазифасини ўтайди.

У айни пайт Гонконг премьер-лигаси вакили - «Китчи» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. ЖЧ-2010нинг энг яхши ўйинчиларидан бири ФИФА расмий сайтига интервью берди.

- Диего, жаҳон чемпионати ўтказиладиган йил қандай ўтяпти? Сизни мундиалларда Уругвай термаси сафида кўришга ўрганиб қолгандик.

- Ўзгача ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Қийналсам керак. Бразилиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг, навбатдаги мундиалда Уругвай термаси таркибига киришим жуда қийин бўлишини тушуниб етгандим.

Шу боис ҳам янги ролимга мослашиш учун вақт етарли бўлди. Турнир бошланса, майдонга тушиш истаги жўш уриши аниқ. Мундиалларда уч марта қатнашиш бахтига муяссар бўлдим. Бу хотираларни ҳеч нимага алмашмайман.

- Ўзингиз қатнашган мундиалларда энг эсда қоларли вазиятни сўрашса, қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Жамоа ҳақида гапирсам, ЖЧ-2010да Гана устидан қозонилган ғалабани эслардим. Бу учрашувда биз деярли мағлуб бўлгандик. Лекин якунда вазиятни ўз томонимизга оғдиришга куч топа олганмиз.

Ўзим ҳақимда гапирсам ҳам, ўша мундиални ёдга оламан. Турнир якунида мени жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси, деб топишганди. Шунингдек, тўпурар ҳам бўлганман.

- Миллий жамоани соғиняпсизми?

- Аслини олганда, унчалик эмас. Терма билан ўз хоҳишимга кўра хайрлашганман. Ўшанда тўғри йўл тутаётганимга ишончим комил эди. Миллий жамоа сафида 10 йилдан кўпроқ вақт ўйнадим.

Жамоанинг яхши ва ёмон кунларида бирга бўлдим. Ажойиб ҳиссиётлар. Боз устига, вақтида кетдим. Агар можароли тарзда хайрлашганимда, ҳозир қайтиш ҳақида гапирармидим?!

- Форланни терма жамоа мухлиси сифатида қандай тасаввур қилиш мумкин? Эҳтирослими ёки хотиржам?

- Ўйинларни хотиржам томоша қиламан. Термамизга, унинг таркибидаги футболчиларга ишонаман. Саралаш баҳслари пайтида мутлақо хавотирга тушмадим.

Айрим вазиятларни инобатга олмаганда, албатта. Умуман, саралашни ишончли тарзда якунладик. Энди асосий турнир вақти келди. Мураббийлар штаби, футболчиларни яхши биламан. Улар мундиалда натижа кўрсатишга қодирлар.

- Шундай футболчилардан бири - Луис Суарес. Ҳозирги терма жамоада унинг роли қандай?

- Луис, Диего Годин ва Эдинсон Каванилар терма жамоада кўп йиллардан буён ўйнашади. Улар терма учун муҳим ўйинчилар саналишади. Суарес жисмонан бақувват ва жуда абжир йигит. Кўп голлар уради.

Сўнгги пайтларда самарали узатмалари сони ҳам ошмоқда. Бу борада «Барселона»га ўтиши ёрдам берди. Луис услубини ўзгартира оладиганлар сирасидан. У термада бошқа, «Барселона»да бошқа ролни бажаради.

- 2010 йили Энцо Франческоли «терма жамоада Форлан ўзидан кўра кўпроқ из қолдириши»ни айт­ганди. Орадан саккиз йил ўтиб, сиз Суарес ҳақида шундай дея оласизми?

- Ҳозиргача қанча буюк футболчиларни кўрдик. Менимча, бундай баҳо бериш учун бир нечта авлодлар алмашуви юз бериши керак. Шунингдек, жамоанинг натижалари ҳам муҳим.

- Уругвай қандай ниятлар билан Россияга йўл олмоқда?

- Шубҳасиз, у ерда асосий жамоа­лардан бири бўлиш учун. Энг муҳими, гуруҳдан чиқиш лозим. Бу эса осон эмас. Барча рақиблар кучли. Лекин Уругвай сайёрамизнинг энг яхши термалари билан баҳслашишга қодир. Мамлакатимиз кичкина, шунга қарамай, рақиблар Уругвайга қарши ўйнашни унчалик ҳам исташмайди.

- Италия, Голландия, Чили... Ушбу термаларнинг жаҳон чемпионатига чиқа олишмагани сиз учун кутилмаган бўлдими?

- Йўқ, умуман ажабланмадим. Уругвай икки марта жаҳон чемпиони бўлган, Америка кубогида энг кўп ғолиб чиққан. Лекин икки марта мундиалдан четда қолганмиз. Бугунги футбол ўзи шунақа.

Италия 2006 йили жаҳон чемпиони бўлди. Лекин ЖЧ-2010да ҳам, ЖЧ-2014да ҳам гуруҳдан чиқолмади. Тарих ва машҳур номларнинг ўзи муваффақият калити бўла олмайди.

- ЖЧ-2018нинг асосий фаворити қайси жамоа?

- Бразилия ва Германия термаларини алоҳида кўрсатган бўлардим.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:59, 10.05.2018.
Ўқилди: 3685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.