Pepsi суперлига 11-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» учрашуви ўз поёнига етди. Қизиқарли руҳда кечган баҳсда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди. Аниқроғи, 39-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг фаол ҳаракатларидан сўнг Жавлон Иброҳимов 13-14 метрлар узоқликдан дарвозани аниқ нишонга олди.
Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлимда мезбонлар фаолликни ошириб ҳужумларга зўр беришди ва бунинг натижасида, бурчак зарбасидан кейин «қалдирғочлар» жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан кўнг Дилмурод Каримов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Лекин мезбонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 85-дақиқада Сулаймоновнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Раевац боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
Якунда мазкур ҳисоб меҳмонлар ғалабасини таъминлади.
PEPSI СУПЕРЛИГА. 11-ТУР
«СЎҒДИЁНА» – «БУНЁДКОР» - 1:2 (0:1)
Голлар: Дилмурод Каримов (59) - Жавлон Иброҳимов (39), Филип Райевац (85).
Сўғдиёна: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Нурулло Тўхтасинов, 65), Дониёр Ҳасанов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов (Саҳоб Рашидов, 64), Тоҳир Шамсиддинов, Иззат Абдуллаев (Акмал Холмуродов, 46), Руслан Мелзиддинов
Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Филип Райевац, 70), Мурод Тошматов (Санжар Қодирқулов, 68), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 77)
Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов (65), Руслан Мельзиддинов (79) – Акром Комилов (52), Хуршид Ғиёсов (63), Рустам Ашурматов (73), Мирғиёс Сулаймонов (83).