Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бугун футбол. «Насаф» – «Нефтчи»

Баҳо:
+ | -

Бугун «Марказий» стадионида Pepsi Суперлиганинг 12-тур доирасидаги «Насаф» – «Нефтчи» учрашуви бўлади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 12-тур

«НАСАФ» – «НЕФТЧИ»

14.05.2018. «Марказий» стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

«Насаф» – «Нефтчи» жамоалари ҳозиргача миллий чемпионатимизда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда «Нефтьчи» жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида - 58:49.

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 21 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда «Насаф»нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 57та гол киритилган. Тўплар нисбати 38:19ни ташқил этмоқда. Устунлик “Насаф” томонида.

«Нефтчи» жамоаси бу йилги чемпионатда ҳали ғалаба қозона олмаган. Шунингдек “Нефтчи” турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.

«Насаф»нинг ҳам кейинги учрашувларда омади чопмаяпти.Бугун «аждарлар»дан клуб мухлислари ғалаба кутишмоқда. Бугун «Марказий»да футбол ишқибозларини қизиқарли учрашув кутмоқда. “Насаф” бугун миллий чемпионатдаги 630-учрашувини ўтказади.«Марказий» стадионга келинг ва ажойиб футбол учрашувини томоша қилинг.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:47, 14.05.2018.
Ўқилди: 2321 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик