Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Pepsi Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 12-турига старт берилди. Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида мусобақа аутсайдери — "Нефтчи"ни қабул қилди.

Стадионга йиғилган ишқибозлар ҳамда учрашувда ойнаи жаҳон орқали кузатган мухлислар анча зерикарли баҳсга гувоҳ бўлишди. Футболчиларда негадир катта иштиёқ кузатилмади.

Бутун ўйин давомида мухлислар гол кўришмади. Фақатгина учрашув сўнгига келиб Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди. Баҳснинг 89-дақиқасида Драган Черан "Нефтчи" дарвозаси томон белгиланган пенальтидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Игорь Голбан "Насаф"нинг иккинчи голини рақиб дарвозасига жойлади.

Ушбу ғалабадан кейин "Насаф" ўз очколарини 17тага етказиб, мусобақа жадвалидаги позициясини бироз мустаҳкамлаб олди. Фарғоналиклар эса сўнгги поғонада қолишмоқда.

Pepsi Суперлига, 12-тур.

“Насаф” – “Нефтчи” 2:0.

Голлар: Драган Черан (90 пенальти), Игорь Голбан (90+2).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (21.Жаҳонгир Алиев, 75), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (55.Славко Лукич, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 52.Шерзод Темиров (20.Ислом Кенжабоев, 64), 69.Драган Черан (с), 92.Умарбек Эшмуродов.

“Нефтчи”: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Искандар Шойқулов, 3.Шукурали Пўлатов (с), 19.Авазбек Ўлмасалиев, 20.Ҳусниддин Ғофуров (27.Даврон Маматов, 90+2), 22.Абдужамол Исроилов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (9.Абдул Азиз Юсупов, 74), 25.Алишер Саматов, 71.Хуршид Асқаралиев, 90.Исломбек Каримов (6.Отабек Аҳмаджонов, 58), 95.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Абдул Азиз Юсупов 75.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:25, 14.05.2018.
Ўқилди: 5024 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.