"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер катта муваффаққиятга тез эришса бўладиган клублар билан ишлашга тайёрлигини айтди.
"Мен ишончли ва ўз режаларимни амалга ошира оладиган клубни танлаган бўлар эдим. Чунки менинг ёшимда бир жойда яна 20 йил ишлай олмайман.
Мен қисқа муддатли лойиҳаларни танлаган бўлар эдим, аммо у узоқ муддатли истиқболни ҳам назарда тутиши керак. Бир неча кун чекинишим керак, кейин нима билан шуғулланишимни ҳал қиламан", - дейди Венгер.