Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Марат Бикмаев: «Суперлигада ҳеч бир учрашув осон ўтаётгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” 12-тур доирасида ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув олдидан “темирйўлчилар” жамоаси етакчиларидан бири Марат Бикмаев клуб расмий сайтига ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Қизилқум”га қарши учрашув биз учун осон ўтмаслиги аниқ. Зеро рақиб анча тажрибали футболчиларни ўз таркибида жамлаган. Улар қачон қандай ўйнаш лозимлигини билишади. Шу сабабдан ҳам ўйин анча шиддатли бўлади, деб ўйлайман.

Ўзи аслида ушбу мавсум деярли ҳар бир учрашув анча қийин ўтяпти. Хатто мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган “Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” жамоаларига қарши кечган беллашувларда ҳам анча-мунча тер тўкишга тўғри келди.

Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозониш ўз қўлимизда. Агар майдонга чиққач, ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта олсак, “Локомотив” ҳар қандай жамоани бемалол мағлуб эта олади, – деди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” – “Қизилқум” баҳси эртага, 22 май куни пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:56 да старт олади. “Локомотив” ПФК стадионга келадиган барча рўзадорлар учун ифторлик егуликлари тақдим этади. Қолаверса, танаффус вақтида бир қатор ҳамкорлар томонидан ютуқли совринлар лотереяси ҳам ташкил этилади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:14, 21.05.2018.
Ўқилди: 2389 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.