Кириш Регистрация

“Россия – 2018”: Мундиалга қайси “юлдуз”лар бора олмайди?

Баҳо:
+ | -
Ёз яқинлашгани сари ашаддий футбол муҳлисларини ҳаяжон босаётгани рост. Боиси ушбу йил уларнинг энг севимли мусобақаси бўлиб ўтади.    Ҳозирданоқ тахминлар бошланган. Кимдир ўтган галги чемпионларни фаворит санаса, яна кимдир Неймари бор жамоани фаворит дейди. Бошқаси Месси ва унинг шерикларига ишонч билдиради. Бу ёқда Кейн ҳамда Гризманн ўйнайдиган термалар ҳам қолиб кетмасин тағин. Бир клубда тўп сурадиган, битта гуруҳдан ўрин олган Иско ва Роналдунинг мамлакатларидан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин. Эден Азарнинг термаси, Колумбия ва Мисрдан ҳам ижобий натижалар кутиш мумкин. Хуллас, бу йил фаворитлар кўп.    Йўқ, кечирасиз, адашдим. Узр. Бу йил аутсайдерлар кам. На чора кубок битта. Энг муносиби уни ютиб олсин деймиз.   Яқинда ана шу соврин учун курашаётган терма жамоалар “Россия – 2018” учун ўзларининг кенгайтирилган ва якуний таркибларини эълон қила бошлади. Бир қатор мамлакатлар бош мураббийлари мундиалга бориш имконияти юқори бўлган футболчиларнинг рўйхатини тақдим этмоқда. Аммо бора олмасдан қолиб кетаётган “юлдуз”лар ҳам бор. Ундан ҳам кўпи юрти жаҳон чемпионатига чиқа олмаганларидир. Биз бугун ана ўша мусобақага боришдек бахтга муяссар бўла олмаган футболчилар рўйхатини ҳавола этмоқчимиз.   Демак, дарвозбон Ян Облак;   ҳимоячилар: Дани Алвеш, Лоран Коциелний, Виргил ван Дейк, Алех Сандро;   ярим ҳимоячилар: Алех Охлайд-Чемберлен, Жек Вилшер, Марко Вератти, Гейнрих Михтарян;   ҳужумчилар: Карим Бензема Гарат Бейл, Пер-Эмерик Обамеянг, Алекис Санчез.   Шунингдек, Жо Ҳарт, Жоргио Къеллини, Бонуччи, Давид Алаба, Вилфред Заха, Ларс Штиндл, Миралим Пянич, Наби Кейта, Риёд Маҳрез, Артуро Видал, Димитри Пайет, Кристиан Пулишич, Марек Гамшик, Марио Готзе, Александр Ляказет, Миши Батшуайи, Эдин Джеко, Антони Марсиал.   Ушбу келтириб ўтган футболчиларнинг айримлари жароҳат туфайли ўтказиб юборса, бошқалари терма жамоаси билан саралаш баҳсларидан ўта олмаган. Яна бир қаторларига таркибдан ўрин топилмаган. Қисқаси, мураббий уларни ўзи билан Россияга олиб келишни истамайди. Хусусан, Карим Бензема 2015 йилдан бери термага жалб этилмайди. Бунга сабаб сифатида бош мураббий Дидие Дешамп билан муносабатлари яхши эмаслиги кўрсатилади. Яна жамоадоши Валбуена билан бўлиб ўтган воқеа ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ва бошқа бир таҳмин ҳам борки, буниси ҳам ҳақиқатга яқинроқ: Бенземага таркибда жой йўқ. Чунки марказий ҳужумда Оливер Жиру яхши ҳаракат қила олади. Клиан Мбаппе ҳам. Антуан Гризманни эса ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнатиш мумкин.   Бошқа термаларда ҳам шунга ўхшаш муаммолар бор. Мундиалга ҳар ким боришни истайди, албатта. Лекин илож қанча. Германиянинг “Бавария” клубида тўп тепувчи футболчиси Сандро Вагнер мураббийнинг жамоага таклиф қилмаганидан хафа бўлиб термадаги фаолиятини якунлади. Ва бошқа футболчилар эса мундиалда тўп тепиш учун қишки трансфер ойнасида клубини алмаштирди ҳам. Бунга яққол мисол Оливер Жиру. У “Арсенал”даги ўйин амалиёти камайиб кетганидан хавотирланиб “Челси”га ўтди. Натижа ёмон эмас. Иккинчи даврада Жиру жуда яхши ҳаракат қилганлиги учун (асосан, заҳирадан тушиб 17 ўйин 8 та гол) Дешамп уни Франция термасига жалб қилди.   Ишонамизки, ҳар бир терма жамоага ўз позициясида энг муносиб футболчилар жалб этилади ва улар бизга ёзнинг қайноқ оқшомларида мундиални томоша қилиш завқини ҳадя этишади.   Хуллас, шунақа гаплар.
Манба: www.uza.uz
Киритилди: 11:15, 22.05.2018.
Ўқилди: 11741 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.