Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Темур Кападзе: «Астойдил ҳаракат қилмаган, захирада қолиб кетади, легионер бўлса ҳам»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Истанбул орқали Тошкентга қайтиб келди.

Темур Кападзе жамоаси 19 май куни Теҳрондаги «Озодий» стадионида ЖЧ-2018 иштирокчиси — Эрон термасига қарши кечган «ўртоқлик»да чакки таассурот қолдиргани йўқ.

Бироқ асосан олимпия ёшидаги футболчилардан таркиб топган термамиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу билан Кападзе бошқарувидаги бош жамоамиз жорий йил ҳисобидан ўтказилган 3та ўйиндан 2тасида мағлубият аламини тотиб кўрди. Марокаш (0:2) ва Эрон термаларидан енгилдик, сенегалликлар билан мурооса кўчасида тўхтадик — 1:1. Энди навбат Уругвай сафарига! Барча спарринг-рақиблар — ЖЧ-2018 иштирокчилари.

Албатта, бу ўйинлар ҳар қандай ҳолатда ҳам, бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Биз Теҳрондаги учрашувдан сўнг Темур Кападзе билан боғланиб, ундан эксклюзив интервью олдик.

— Гарчи мағлубият қайд этилган бўлсада, ёшларимиз мазмунли ўйин намойиш этишди. Умумий таассуротларингиз қандай?

— Менимча, ўйин кутганимиздан ҳам яхшироқ ўтди. Ҳар ҳолда, учрашув ёшларимизга катта тажриба берди, уларда ўз салоҳиятларига ишонч ҳисси янада ортди. Йигитлар қийин парвоз ҳамда вақт камлигига қарамай, дарҳақиқат, майдонда чўчимай тўп суришди.

Энг муҳими шу — номдор рақиблардан ҳайиқмай, ишонч билан ўйнаш. Мураббий сифатида Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши, боз устига, унинг майдонида кўрсатган ўйин сифатидан кўнглим тўлди.

Таркиб асосан ёшлардан тузилди, қолаверса, айрим йигитлар миллий жамоа либосида илк бора майдонга тушишди. Муайян вазиятларда нафақат рақиб билан тенг ўйнадик, балки устунлик ҳам қилдик. Албатта, бу ҳолат бизни қувонтирди.

— Хўш, нимадан кўнглингиз тўлмади?

— Фақат натижадан. Ахир ютқазиш кимга ҳам ёқарди?

— Эрон термаси бош мураббийи ёки мамлакат футбол федерацияси асосий таркиб билан бормаганимизга эътироз билдирмадими? Келишувда бу борада қандайдир шартлашув бормиди?

— Ҳа, Теҳрон шаҳрига етиб борганимиз билан федерация вакиллари ва журналистлар томонидан эътирозлар янгради. «Нега фақат ёшларни олиб келдинглар»  қабилида яхшигина ранжишди ҳам. Бунга етарлича асослари бор эди.

Зеро, Эрон термаси ЖЧ-2018 олдидан ўз мухлислари кўз ўнгида сўнгги ўйини айнан бизга қарши ўтказди. Уларга жавобан вазиятни тушунтирдик. Биринчидан, ФИФА куни эмаслиги боис, легионерлар хизматидан фойданолмаганимизни айтдик.

Қолаверса, футбол ассоциациямиз келажакни ўйлаб, асосий эътиборни ёшларга қаратаётганини таъкидладик. Кучли рақибга қарши меҳмондаги ўйин йигитларимизга катта тажриба мактаби бўлишини билардик.

Шу йўл билан уларга ишончни мустаҳкамлашларига имконият яратдик. Ўйиндан олдин форсларни тинчлантирдик: «Ишонинг, ёшлардан иборат ҳозирги таркиб ҳам кўп нарсаларга қодир, йигитларимиз ўзларини кўрсатишади, эртага фикрингиз бутунлай ўзгаради». Менимча, уларнинг фикрларини чиндан ҳам, ўзгартира олдик.

— Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда гап бўлдими?

— Ҳа, албатта. Ахир эронликлар байрамини бузишимизга бир баҳя қолди-ку! Телевизорда кўргандирсиз, ўйин якунланиши билан стадион узра мушакбозлик бошланиб кетди.

«Озоди» аренасига келган кўп минг сонли мухлислар футболчиларни тантана билан кузатиб қўйишди. Ҳакам ҳуштаги янграши билан Карлуш Кейрушнинг ўзи ёнимга келиб, жамоамизни мақтади. Матбуот анжуманида эса йигитлар яхши ўйин кўрсатишгани ва энг муҳими, ҳозирги жамоамиз ЖЧ-2018 саралашида қатнашган термадан кучли эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзи Кейруш ўйин пайти ва ундан кейин ҳам роса асабийлашди, шогирдларига жиддий эътироз билдирди. Матбуот анжумани якунида эса бизни залдан ол-қишлар билан кузатиб қўйишди.

— Уругвай термасига қарши баҳсга тайёргарлик қачон бошланади? Таркиб қандай кўриниш олади?

— Насиб қилса, 2 июнь куни океан ортига йўл оламиз. Таркиб бўйича ҳозирча ҳеч нарса деёлмайман. Лекин шуниси аниқ, Эрон термасига қарши учрашувда майдонга тушган аксарият ёшлар Уругвайга ҳам боришади.

— Нима, уругвайликлар ҳам таркиб масаласида қандайдир шарт қўйишганми?

— Билишимча, йўқ. Лекин уларнинг миллий жамоамизни кутишаётгани аниқ. Ўхшаш томони шуки, Уругвай термаси ҳам худди форслар каби ЖЧ-2018 олдидан ўз мухлислари қаршисида кузатув ўйинини ўтказади. Катта эҳтимолки, легионерларимиз Америкага ҳам боришмайди. Яъни яна Суперлига вакилларига имкон берамиз.

Умуман, ҳозирги таркибга кейинчалик легионерлар — Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Темурхўжа Абдухолиқов, шунингдек, Икром Алибоев, Сардор Рашидов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Мирзаев ва Шерзод Аъзамов сингари маҳаллий футболчилар қўшилишса, рақобатбардош жамоа юзага келади.

— Демак, уругвайликларга ҳам таркиб борасида «сюрприз» тайёрлар экансизда…

— Билмадим, кўрамиз. Ўзи ҳар бир учрашув мен учун катта имтиҳон бўляпти. Бир-биридан кучли жамоаларга қарши ўйинлар… Қисқа фурсатда 2та «ўртоқлик»да майдонга тушган бўлсак, уларда уч хил таркибга таяндик. Таркиб хилма-хил бўлгач, тактика ҳам ўзгаради.

Яхши томони, ҳар бир чизиқда рақобат шаклланмоқда. Легионерларга муносиб рақобатчилар бош кўтараётганлари хурсанд қиляпти. Ҳар бир позиция учун 2-3 нафар бир-бирига муносиб ўйинчилар тайёрласак, бу шубҳасиз, миллий жамоа ютуғига айланади.

Легионерлар ҳам ўзларини бўш қўйиб юбормайдилар. Яъни ҳаракат қилишмаса, захирада қолиб кетишлари мумкинлигини англашади.

К.Алимов суҳбатлашди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:33, 22.05.2018.
Ўқилди: 6448 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3802]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2909]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2015]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1890]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1870]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1625]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1578]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1523]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1509]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1353]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.