Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ўзбек клублари ҳам «Реал», «Барселона»дек бўла оладими?

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, Ўзбекистонга Мадриднинг “Реал” клуби академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
МОҚ ва ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов билан биргаликда “Реал Мадрид” академияси менежерларини қабул қилиб, ўзаро фикр алмашди.
 
Эътиборлиси, мазкур учрашувда меҳмонлардан ўзбек футбол клубларини ҳам “Реал”, “Барселона” каби жамоалар даражасига олиб чиқиш борасида дўстона ёрдам сўралди.

Умид Аҳмаджонов амалга оширилаётган лойиҳа ўзбек футболи учун тарихий воқеа эканлиги, келажакда бизда ҳам европалик футболчиларга ўхшаган ёшлар етишиб чиқишига умид қилишини айтиб ўтди.
 
“Айни пайтда ўзбек футболи ривожланиб бормоқда. Оддий мисол, бир йил олдин “Пахтакор” стадионига 450 нафар мухлис ташриф буюрарди. Бугунги кунга келиб, ушбу кўрсаткични 17 минггача чиқардик. Бу йилги ўйинларда мухлислар ташрифи бўйича турли рекордлар қайд этилди. 24 минггача мухлис стадионларга футбол томоша қилиш учун ташриф буюрмоқда.
 
Шунинг учун, сизлардан клублар борасида ҳам маслаҳатлар кутиб қоламиз. Ўрганадиган жиҳатларимиз жуда кўп. Ўзбекистонни ўз уйингиздагидек ҳис қилинг. Ўзбек ва испан йигитларининг жуссаси бир-бирига ўхшаш бўлади. Биз ҳамкорлик қилиш учун бежизга Испанияни танлаганимиз йўқ. Яқинда яна ушбу мамлакатга ташриф буюрамиз.
 
Испания футбол федерацияси билан ҳам келишувга эришганмиз. Ташкилотнинг янги раҳбари билан ҳам меморандум имзолаб, ҳамкорликда ишлашни йўлга қўймоқчимиз. Яна бир маротаба Ўзбекистонга ҳуш келибсиз деб қоламиз. Раҳмат”, деди Умид Аҳмаджонов.
 
Меҳмонлар ҳам Ўзбекистонда эканликларидан хурсандликларини маълум қилдилар.


 
“Таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Яқин орада ҳамкорликни бошлаймиз. Бу борада мураббийлар малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Кейинчалик бу ерга бизнинг икки нафар юқори малакага эга мураббийимиз келади. Ўзбекистон футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз” деди Андрес Антонио Боррахо.
 
Умид Аҳмаджонов яқин вақтлар ичида ЎФАда Испания билан ҳамкорликда иш олиб борувчи департамент ҳам ташкил қилинишини айтиб ўтди. Ҳамкорлик нафақат академиялар, балки мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш бўйича амалга оширилиши маълум қилинди.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 21:40, 22.05.2018.
Ўқилди: 5750 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.