Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ҳамда жамоадаги учрашувнинг энг яхши футболчиси Георгий Квесиешвили қатнашди.
- Ўйин кутганимиздан ҳам қизиқ ўтди. Бизни қўллашга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Уларнинг бизга катта ёрдами тегди. Умуман олганда биз 100 фоизлик ғалабани қўлдан чиқардик. Чиройли ўйин бўлди, "Локомотив" тажрибали жамоа. Уларнинг устидан ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Захирадан тушган ўйинчиларимиз ишончни оқлай олишмади. "Локомотив"га омад тилайман.
Сидоровдан кўнглим тўляптими? Сидоров икки марта термага чақирилди кечаги машғулотларда қатнашмади. Шу боисдан ўйинга бўлган режаларни билмади. У яхши формада. Биласиз, захира ўриндиғимиз тор. Шундай бўлса-да, бугун шогирдларим яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч қайси футболчимга эътирозим йўқ. Ғалабани ушлаб қолишимиз учун 30 сония етмади.
Янги футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Камида 5-6 футболчи билан таркибни кучайтирамиз.
Мен фақатгина ўзимнинг футболчиларимнинг ўйинларини кузатаман. "Локомотив"нинг кучли ва заиф томонларини айта олмайман. Бироқ бундай жамоа билан учрашувда дурангдан ҳам мамнун бўлдим.
Георгий Квесиешвили: - Яхши ўйин бўлди, икки жамоа ҳам сўнгги дақиқаларда натижа учун ўйнади. "Локомотив" билан ёмон ўйин кўрсатмадик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Бундай рақиблар билан учрашувда дуранг ҳам бизни қаноатлантиради.