Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Фарғона ва Қаршида мураббийларни касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шундай семинарлар Фарғона ва Қаршида давом этмоқда.Мураббийларнинг назарий билимлари синовдан ўтгач, энди улардан амалий имтиҳонлар олинмоқда.

Амалий имтиҳонлар давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усули, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиб бориш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари синовдан ўтказиляпти.

Шунингдек, барча вилоятларда футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Суҳбат давомида ота-оналарга футбол мактаб-интернатлари тарбияланувчиларининг янги ташкил этиладиган академияларга ўтиш механизми тушунтирилмоқда. Унга кўра дастлабки саралашдан ўтган мактаб-интернатлари тарбияланувчилари академияларга имтиҳон топшириш имкониятига эга бўлишади. Академияларга қабул учун алоҳида ташкил этилган имтиҳондан ўтганлар академия тарбияланувчиларига айланишади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:16, 25.05.2018.
Ўқилди: 2438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик