Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ЕЧЛ. «Реал» — «Ливерпуль» учрашувига оид қизиқарли 35 факт

Баҳо:
+1 | -

Хабар берилганидек, бугун, 26 май санасида Европа Чемпионлар Лигасининг 2017/18 йилги мавсуми финал баҳси бўлиб ўтади.

Фото: Google Images

Зинедин Зидан бошчилигидаги «Реал Мадрид» бугун кетма-кет учинчи бор ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш учун Юрген Клопп шогирдлари «Ливерпуль»га қарши кураш олиб боради. Финал баҳсига Киевдаги «Олимпийский» стадиони мезбонлик қилади.

Қуйида учрашувга оид қизиқарли статистикалар тақдим этилмоқда.

 

1. Мазкур ўйин «Реал» учун еврокубоклардаги 31-финал баҳси бўлса, «Ливерпуль» учун эса йигирманчисидир.

2. Томонлар 5 маротаба ўзаро дуч келган. 3 та ғалаба «Ливерпуль» ҳисобида, «Реал» эса 2 марта ғалабага эришган. Тўплар нисбати 6:4 «мерсисайдликлар» фойдасига.

3. 1981 йилнинг 27 майида «Ливерпуль» «Реал»ни Чемпионлар Кубогида финалида сўнгги марта мағлуб этган.

4. Бу ғалаба Англия клубларининг испан жамоалари устидан финалда қозонилган илк ғалабаси ҳисобланади. Ундан кейинг финалларда «Барселона» «Арсенал» (2006), «Манчестер Юнайтед» (2009, 2011) жамоаларини мағлуб этган.

5. Криштиану Роналду «Ливерпуль»га қарши 11 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урган. Бэйлда эса 10 та учрашув 1 та гол, Бензема бўлса 2 та ўйинда 3 та гол уришга эришган.

6. Юрген Клоппнинг Мадрид клубига қарши статистикаси: 3 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та мағлубият.

7. «Реал» ЕЧЛнинг кетма-кет 29 та ўйинида гол урди. Жамоа сўнгги бор майдонни 2016-йл 15 майида «Манчестер Сити»га (0:0) қарши ўйинда майдонни голсиз тарк этганди.

8. Криштиану Роналду жорий мавсум ЕЧЛда 15 та гол билан тўпурар, Жеймс Милнер эса 9 узатма билан энг яхши ассистент, гол+пас тизимида эса 10 та гол, 8 та узатмани билан Роберто Фирмино етакчилик қилмоқда.

9. «Ливерпуль» жорий мавсум ЕЧЛда 40 та, «Реал» эса 30 та гол урди.

10. Ҳозирги «Ливерпуль» сафидаги бирорта ўйинчи шу вақтга қадар Чемпионлар Лигаси финалида ўйнамаган.«Реал»да эса финалларда иштирок этган 17 та ўйинчи бор.

11. «Ливерпуль» 3 марта мусобақани саралаш босқичидан бошлаб финалга чиқди. Иккита финалдан бирида ғалаба, бирида эса мағлубият («Милан»га қарши 2005 ва 2007 йилларда).

12. Криштиану ва Кариус ушбу мавсум мусобақани захирага олинмаган ҳолда тўлиқ ўтказган икки ўйинчи бўлди.

13. Клопп мавсумда 24, Зидан эса 23 футболчидан фойдаланади.

14. Финалнинг барча иштирокчилар ичида ЕЧЛ энг кўп ғалаба қозонган ўйинчи Серхио Рамос – 80 та ғалаба.

15. Рамос икки финалда гол урган ягона ҳимоячидир (2014 ва 2016).

16. Рамос гол уриш борасида ЕЧЛ тарихидаги тўпурар ҳимоячилар рейтингида 11 та гол билан 5-ўринда. 1-ўринда эса 16 та гол билан Роберто Карлос.

17. «Ливерпуль» дарвозабони Лорис Кариус 13 та гол ўтказиб, 6 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

18. Кариус битта ўйинда ўртача 14 та зарбани қайтарган, Навас эса 4 та.

19. Роналду 3 та финалда гол урган ягона ўйинчи (2008, 2014 ва 2017).

20. Гарет Бэйл Мадрид клуби билан барча финалларида ғалаба қозонган (2014, 2016, 2017)

21. Мане—Салоҳ—Фирмино триоси ушбу мавсум барча турнирларда 90 та гол урди, Бэйл—Роналду—Бензем эса 74 та.

22. Салоҳ Мадрид клубига қарши «Рома» сафида икки бор майдонга тушган ва 2 та ўйинда ҳам мағлуб бўлган.

23. Салоҳ «Реал»га гол ура олмаган.

24. «Ливерпуль» дарвозасидан ўрин олган ушбу мавсумдаги 5 та гол бурчак тўпи узатмасидан сўнг киритилган.

25. Майдон ташқарисидан 6 та гол. Жорий мавсум ЕЧЛда «Ливерпуль» ва «Челси» бу борада етакчи бўлди.

26. Милнер ва Эмре Жан амалдаги мавсум мусобақада энг кўп қоида бузган ўйинчилар (битта ўйинда ўртача 17 та фол).

27. Фирмино энг кўп югурган футболчи — 119, 227 километр.

28. Мадрид клуби энг кўп офсайдга тушган — 44 та.

29. Клопп икки марта Еврокубоклар финалида мағлуб бўлган.

30. Зидан фаолиятида ҳал қилувчи 7 та ўйинда 7 та ғалабага эришган.

31. Мадрид клубининг Англия клубларига қарши статистикаси 13 та ғалаба, 8 та мағлубият.

32. Роналду ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар — 120 та гол.

33. Роналду энг кўп пенальтидан гол урган — 15 та.

34. «Реал» ушбу мавсум ЕЧЛда ўртача ҳисобда битта ўйинга 2,5 та гол урди, «Ливерпуль»да эса бу кўрсаткич 3,33.

35. Зидан «Ливерпуль»га қарши на ўйинчи ва на мураббий сифатида дуч келган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 18:49, 26.05.2018.
Ўқилди: 10036 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.