Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Pepsi Суперлига. «Қўқон-1912» ўз майдонида қаторасига иккинчи мағлубиятни тан олди

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

Бугунги учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди. Меҳмонлар олдинги турда “Локо” майдонида дуранг ўйнаган бўлса, мезбонлар кутилмаганда ўз майдонларида “Бухоро”га мағлуб бўлишганди.

16-дақиқада рақиб дарвозаси олдида юзага келган хавфли вазият Баҳодир Акрамовнинг тўсинни “нишон”га олиши билан якунланди.

20-дақиқада мезбон ҳимоячилар жарима майдончаси ичида “Қизилқум” футболчисига қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам эса дарвозага пенальти белгилади. Артур Геворкяннинг зарбасини Ўткир Юсупов қайтаришга эришди. 30-дақиқада “Қўқон-1912” жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар қарши ҳужумдан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Элгужа Григалашвили қўқонликлар дарвозасини ишғол этди. Бу ерда футболдаги ёвуз қоида ўз ишини бажарди - “сен урмасанг, сенга уришади”. Тайм давомида мезбонлар кўплаб имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олишмаган эди.

65-дақиқада меҳмонлар сардори Эркин Бойдуллаев ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдоннинг тарк этди. У Сидиқовни очиқчасига ургани учун қизил карточка билан жазоланди. 84-дақиқада Юсупов икки марта “Қўқон-1912”ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Учрашувнинг қолган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун ҳарқанча ҳаракат қилишмасин, навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Pepsi Суперлига. 13-тур.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:1 (0:1)

Гол: Элгужа Григалашвили – 45+1.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (18. Баҳодир Пардаев-76), 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб  Бердиев -73), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (17. Қувондиқ Рўзиев-61), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 11. Дониёр Усмонов (10. Алишер Саноев-71), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:07, 26.05.2018.
Ўқилди: 2188 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.