Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган таэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Ушбу қитъа биринчилигида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллагандилар.

Бугун, 29 май куни мусобақада иштирок этган бир қатор спортчиларимиз пойтахтимизга етиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарлари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Юртимизга Осиё чемпионати совриндорларининг уч нафари – Ниёз Пўлатов, Мадина Маннопова ва Сардор Тоировлар қайтиб келишди. Терма жамоамизнинг қолган етакчи спортчилари эса 1-3 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Гран-При турнирида иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетишган.

«Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан қайтиб келдик. Ушбу мусобақада бронза медалини қўлга киритдим. Баҳсларда ҳиндистонлик ва хитойлик рақибини мағлубиятга учратдим. Финал йўлланмаси учун кечган жангда эса вьетнамлик спортчига кичик ҳисобда ютқазиб қўйдим. Кейинги мусобақаларда энди олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Ушбу ютуқни қўлга киритишимда мураббийларимнинг ҳиссаси катта. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман», – деди мусобақанинг бронза медали совридори Мадина Маннопова.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Олтин:
-74кг: Никита Рафалович
-67кг: Нигора Турсунқулова

Кумуш:
-87кг: Жасур Бойқўзиев

Бронза:
-80кг: Максим Рафалович
-63кг: Сардор Тоиров
-46кг: Мадина Маннопова
-58кг: Ниёз Пулатов
-87кг: Дмитрий Шокин.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:24, 30.05.2018.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.