Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Зидан: "Реал" янги мавсумда мен билан қийналган бўлар эди"

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ устози Зинедин Зидан истеъфосидан сўнг саволларга жавоб берди.

- Қишда "Реал"ни тарк этмаслигингизни айтган эдингиз. Нега ҳозир кетдингиз? Нима ўзгарди?

- Бу таббий ҳолат. 20 февраль куни "Реал"дан кетмаслигимни айтганимда, тўғрисини айтган эдим. Шу билан бигга бу клубда ҳаммаси бирданига тугашини ҳам қўшиб кетгандим. Йўқ, мураббийликдан чарчаганим йўқ, аммо "Реал"га кеоагим бўлмаган вақт етиб келди.

- Сизда бошқа таклифлар борми?

- Мен бошқа амоа излаганим йўқ. Ўз қароримни ёрдамчиларимга айтдим, Серхио билан гаплашдим. У сардор ва инсон ва мен билан бирга ўйнаган футболчи каби қароримга ҳурмат билан қаради ва менга омад тилади.

- Бу қарорга келиш қийин бўлдими?

- Шундай кўрингани билан осонроқ: Сиз қачон тўхташни билишингиз керак. Мен билан "Реал"га янги мавсумда қийин бўлар эди. Буни кўрдим, бу мавсумда бунга ишонч ҳосил қилган дамларим бўлди, уларни унутмайман. Мен "Реал"даги фаолиятим яхши тугашини истайман, шунинг учун ғалабадан сўнг кетяпман.

- "Реал" ҳақида энг ёқимли хотираларингиз?

- Бу йиллар давомидаги энг яхши хотиралар - президент мени бу клубга таклиф қилгани. Кўп ўйинчиларнинг орзуси - бир кун келиб "Реал"да ўйнаш. Мен нафақат ўйнадим, балки, мураббий ҳам бўлдим. Максимумга эришдим, "Реал" билан ЕЧЛни ютдим. Ёмон хотира - "Леганес"га қарши ўйин.

- Бу қарорга сабаб бўлган асосий нарса?

- Мен ғолибман. Менга ғалабалар ёқади, мағлубиятни ёқтирмайман. Ғалаба қозонолмаслигимни ҳис қилсам, кечирим сўрашим керак. Ҳеч кимни айбламайман, бу менинг қарорим, мен кетяпман.

- Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаганингизда кетармидингиз?

- Билмайман, агар финалда ютқазганимизда... Ҳа, барибир кетар эдим.

- Криштиану билан зиддият бўлганми?

- Йўқ, бунинг қароримга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

Манба: sovsport.ru
Киритилди: 17:20, 31.05.2018.
Ўқилди: 10721 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.