Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Ифтихор" ФК директори футбол фаолияти олиб боришдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси айни дамда "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашевнинг клуб футболчиларига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширгани ҳақидаги матбуотда тарқалаётган хабарлар юзасидан баёнот берди.

Унга кўра, Аҳрор Эргашев ҳамда клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоевнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари асосида суриштирув ишлари бошланган ҳамда ушбу ҳолат юзасидан айни дамда текширув давом этмоқда.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда ўзбек футболида бундай хунук ҳолатлар кузатилмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтди.

"Юртимизда футболни ислоҳ қилиш, уни янги даражага олиб чиқиш, ўзбек футболи довруғини дунёга ёйиш йўлида катта ишлар бошланганидан барчанинг хабари бор. Ҳукумат даражасида футболимизга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда кўнгилни хира қиладиган бундай ҳолат юз берганини асло ёқлаб бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир футболчига нисбатан клуб раҳбариятининг куч ишлатишга ҳаққи йўқ. ЎФА ҳамда ПФЛ бундан буён ҳам ўз ўйинчиларига нисбатан бундай беҳурматлик қиладиган ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадиган ҳар қандай клуб раҳбарияти ва мураббийларига нисбатан кескин чоралар кўради", — деди Умид Аҳмаджонов.

Шахсан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига ва Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Ифтихор” футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоев ҳар қандай футбол фаолияти олиб боришдан бутунлай четлатилди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:27, 01.06.2018.
Ўқилди: 5696 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.