Айни дамда Зинедин Зиданнинг “Реал”дан кетгани асосий баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Боиси, гарчи олдинроқ франциялик мутахассиснинг омадсиз мавсум туфайли жамоадан кетиши ҳақида гап-сўзлар юрган бўлса-да, “Реал” ЕЧЛ бош совринини кетма-кет уч марта қўлга киритиб, ўз рекордини янгилагандан кейин кўпчилик Зиданнинг қолишига ишонганди. Ҳатто хориж нашрларида ҳам франциялик мутахассиснинг кетиши ҳақидаги фикрлар тинчиб қолганди. Бироқ худди шу паллада Зидан кетишини эълон қилиб қўя қолди. Хўш, бунинг сабаблари нимада?
БИРИНЧИ САБАБ — ПЕРЕС
Албатта, бизнингча, Зидан “қироллик клуби”дан кетишни истамаган. Бу ерда Флорентино Переснинг ҳам ҳиссаси бор. Чунки Зидан фарзандларини эндигина катта футбол билан таништира бошлаганди, хусусан, Лука Зидан ЕЧЛ финали қайдномасига киритилди. Зидан ўғилларининг яхши футболчи бўлиб етишишига ёрдам беришни истагани бор гап. Бундай вазиятда у жамоадан кетишни истамасди. Бироқ сўнгги пайтлардаги можаролар, трансфер борасидаги келишмовчиликлар Перес ва Зиданнинг муносабатларини совитгани бор гап. Гарчи журналистлар, жамоатчилик кўз ўнгида бу икки инсон юқоридаги омилларни рад этишса-да, аммо Зидан ва Перес ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақиқатга яқинроқ. Шу боис Зидан бу курашда Пересдан устун кела олмаслигини тушуниб етган ва тинчгина истеъфога чиққан.
ИККИНЧИ САБАБ — МАЖБУРИЙ ИСТЕЪФОНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Зидан истеъфога чиққанини қуйидагича изоҳлади: давоми