Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ОТМ талабалари ўртасидаги мусобақанинг финал босқичи иштирокчилари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Республикамиз худудлари бўйлаб ташкил қилинаётган Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол бўйича “Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги” мусобақасининг 2-босқич Фарғона минтақаси ўйинлари ниҳоясига етгани хақида футбол мухлисларига хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу мусобақанинг Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги ўйинларида ҳам минтақа ғолиблари аниқланди. Хусусан, Самарқанд шаҳрида ўтказилган ўйинлар натижасига кўра 1-ўрин Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, 2-ўрин Қарши Давлат университети талабаларидан иборат жамоаларга насиб этди.

Урганч шаҳрида бўлиб ўтган ўйинларда 1-ўринни Урганч Давлат университети, 2-ўринни Нукус Давлат педагогика институти жамоалари қўлга киритишди.

Тошкент худудий босқичида 1-ўрин Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш мухандислари институти, 2-ўрин Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамда 3- ўрин Гулистон Давлат университети талабаларига насиб қилди.

Мусобақанинг сўнгги 3-босқичи яъни финал ўйинлари сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ташкил қилинади. Финал ўйинларида худудий босқичда 1-ўринни эгаллаган жамоалар иштирок этишади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:06, 04.06.2018.
Ўқилди: 2693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Холанд «Реал»нинг қизиқиши туфайли «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилди [3766]

Абдуқодир Ҳусанов Мареска қўл остида «Манчестер Сити» машғулотларига киришди [2715]

L’Équipe: Мбаппе ЖЧ-2026дан кейин «Олтин тўп» учун асосий фаворитга айланди [2393]

«Барселона» қизиқаётган Лапортнинг шартномасидаги товон пули суммаси маълум бўлди [2207]

Жозе Моуриньонинг Родри трансфери бўйича позицияси маълум бўлди [2118]

«Арсенал» «Реал»нинг юлдузли вингерини нишонга олди [2080]

Альварес ўзини алдангандек ҳис қилмоқда: унга "Барселона" ваъда қилинган эди, аммо "Арсенал" билан музокара олиб борилди [1959]

«Ливерпуль» «ПСЖ» юлдузи учун катта сумма таклиф қилди [1791]

Гарначо "Челси"дан Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубга ўтишга яқин турибди [1757]

"Манчестер Сити" марокашлик футболчи билан келишувга эришди [1649]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик