Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Фреднинг “МЮ”га трансфери кимга фойда беради?

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” “Шахтёр”дан бразилиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди. Бу трансфер кўп нарсаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Хўш, унинг трансферидан кимлар ютади-ю, кимлар ютқазади? Қуйида шу ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Жозе Моуриньо “Олд Траффорд”да ёзни қайноқ трансферлар бошлаш ниятида. У сўнгги беш йил давомида Украинада ўзини кўрсатиб келган бразилиялик ярим ҳимоячини олиб келишга бел боғлаган. Фред “Шахтёр” сафида 156 ўйинда 14 гол урган замонавий типдаги ярим ҳимоячи сирасига киради.

Унинг “қизил иблислар”га ўтишида асосий ғолиблар кимлар бўлиши мумкин?

Жозе Моуриньо

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сўнгги мавсумда кўрсатган ўйини эвазига мухлис ва мутасаддиларнинг кескин танқидлари остида қолиб кетди. Унинг жамоасида кучли истеъдоднинг етишмаслиги асосий сабаблардан бири, аммо барчасини португалиялик мутахассининг бўйнига юклаш ҳам инсофдан эмас. У Майкл Кэррик жароҳат олганидан кейин майдонда яратувчанликни таъминлайдиган футболчига жудаям эҳтиёж сезди. Англиялик футболчи эса жароҳатидан кейин олдинги ўйинини намойиш қила олмаслигини сезгач истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Унинг тажрибасини қоплаш имконсиз албатта, лекин Фред тимсолида “ўзгача” ярим ҳимояни анча ўнглаб олиши мумкин. Унинг майдондаги ҳаракатлари Фернандиньо “Манчестер Сити”да бажараётган ишига ўхшайди. Айнан шу “қизил иблсилар”га етишмаяпти. Агарда Моуриньо тўғри мувозанатни ўрната олса, рақибларга осон бўлмаслиги аниқ.

Поль Погба

Ушбу трансфер Погбанинг “Олд Траффорд”даги фаолиятида туб бурилиш ясай оладими? Жавоб беришга бироз вақтлидир, аммо бу трансфер унга бутун диққат-эътиборини ҳужумга қаратишига ёрдам беради.

Погба “Манчестер Юнайтед”га қайтганидан бери ечилмас жумбоқ бўлиб келмоқда. Фред каби ярим ҳимоячига эга бўлиш майдон марказини мустаҳамланиши билан бирга, Погбага суянч вазифасини ҳам ўтаб беради. У Моунинг консерватив ўйин тизимида қийинчиликка учрамоқда. Уч кишилик ярим ҳимоячи билан ўйнаш унга янги имкониятлар эшигини очиб беради. Фреднинг меҳнаткашлиги ва ажойиб паслар узатишидан кўпчиликка фойда бўлади. Франциялик иқтидор эгаси ўтган мавсумда атиги олти гол ва 10 голли узатмани амалга оширди. Фреднинг келиши билан у ўз статистикасини янада яхшилашга муваффақ бўлар.

Фил Жонс

Англиялик ҳимоячи бу мавсумда вақти вақти билан қўпол хатоларга йўл қўйди. Айниқча Англия Кубоги финалидаги хатоси сабаб “Челси” вакиллар ғалаба тўпини киритишди. Клубнинг собиқ ҳимоячилари – Стив Брюс ва Гари Паллистерлар ҳам анча мустаҳакам ўйин намойиш қилишмаган, бироқ Рой Киндек футболчи уларнинг хатоларини ёпиб кетарди.

Ҳозир барча Фредни навбатдаги ...

Давоми

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:59, 07.06.2018.
Ўқилди: 6269 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.