“Аталанта” клуби ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте фаолиятини “Рома”да давом эттиради.
Римликлар 23 ёшли футболчини 5 миллион евро эвазига сотиб олиш хуқуқи билан ижарага олди. Келушувни шартларига кўра,
“Рома” ҳар- хил усулда тўловни амалга ошириши мумкин. Шунингдек, келушувда футболчининг иштирокига қараб 10 млн евро мукофот пули ажратилган. Кристанте билан эса 2023 йилгача шартнома имзолади.