Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал: Биринчи давра якунига етди – АГМК етиб бўлмас пешқадам

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 11-тур ўйинлари билан биринчи давра якунига етди – Олмалиқнинг АГМК жамоаси яқин таъқибчисини тўққиз очкога ортда қолдирмоқда, аутсайдер “Қизилқум”да эса бор-йўғи бир очко бор, холос.

Чемпионатнинг биринчи давраси қизиқарли учрашувларга, кутилмаган натижаларга бой бўлди. Футзал бўйича мамлакат терма жамоасининг деярли собиқ аъзолари жам бўлган Олмалиқнинг АГМК жамоаси биринчи даврада  “Пахтакор” ва “Нефтчи”га бир маротабадан мағлуб бўлган ҳолда турнир жадвалида бошқалар учун етиб бўлмас вазиятда пешқадамлик қилмоқда. Чемпионатнинг икки карра ва амалдаги  чемпиони АГМКни кетма-кет таъқиб қилаётган “Пахтакор” эса карвонбошидан тўққиз очкога ортда қоляпти. Катта эҳтимол билан чемпионат якунида жамоалар совринларни шу тартибда қўлга киритса керак.

Учинчи ўринга даъвогарлар эса кўпчиликни ташкил этяпти. “Нефтчи”, “Бухоро”, “Металлург”дан айнан қайси жамоа учликка илашиб қолишини ҳозирдан айтиш қийин. “Нефтчи”да ҳам терманинг Юсуфжонов, Мамажонов, Тожибоев каби ўз даврининг етакчи ва моҳир собиқ аъзолари бор, “Бухоро” ва “Металлург” гарчи маҳаллий йигитлар эвазига тўп суришаётган бўлса-да, уларда ғалабага шижоат кучли бўлаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Айтайлик, сўнгги турдаги ҳар иккала ўйинда ҳам “Бухоро” пешқадамларни роса “бошини оғритди”, фақат тажриба ҳамда омадгина олмалиқликларнинг ғалабасини таъминлади, ваҳоланки, Когон футзал мактаби тарбияланувчилари Фузулий Ҳайруллаев устозлигида чиройли ва мазмунли ўйин кўрсата олишди.

Ўртамиёналар қатодаги “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Сўғдиёна”, “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ичида иккинчи даврада қайсилари юқорига интилишини башорат қилиш мушкул.  Аутсайдер эса ҳозирча битта – “Қизилқум”. Навоийликлар 22та учрашувдан атиги биттасида дуранг қайд эта олишди, холос, бошқаларини бой беришди.

Биринчи даврада битта техник натижа қайд этилди. Мусобақа қонун-қоидасига биноан битта тур икки кунда иккита ўйин сифатида ўтказилади. 11-турнинг биринчи учрашувига, “Пахтакор”га қарши ўйинга “Локомотив” жамоаси ташриф буюрмади.  Натижада “Пахтакор”га техник уч очко берилди, “темирйўлчилар”га эса техник мағлубият ёзилди.  

Биринчи давра якунига кўра, 22 та учрашувдан 60 очко тўплаган АГМК жамоаси биринчи ўринда бормоқда. “Пахтакор” 51 очко билан иккинчи, “Нефтчи” 43 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Қизилқум” эса атиги бир очкога эга.

Тўпурарлар баҳсида “Металлург” аъзоси Ихтиёр Ропиев 25та тўпи билан карвонбошилик қиляпти. Ваҳоланки, Ихтиёр икки марта иккинчи огоҳлантиришли қизил карточка билан иккита ўйинни ўтказиб юборган. Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларда 23та тўпи билан “Пахтакор” аъзоси Феруз Фахриддинов ҳамда 22та тўпи билан АГМК вакили Жамолиддин Шарипов бормоқда.

Чемпионатнинг иккинчи давраси 17 августдан давом эттирилади. 

Мусобақа жадвали: 

АГМК              22   20   0   2   135-41   60 Пахтакор        22   16    3   3    94-51   51 Нефтчи           22   12    7   3    78-48   43 Металлург      22   11    4   7    86-76   37 Бухоро           22   10    5   7    90-74   35 Бунёдкор       22     8    5   9    80-79   29 Насаф            22     7    5   10  86-84   26 Локомотив     22     7    4    11  72-91   25 Сўғдиёна       22     7    3    12   73-83  24 Навбаҳор     22     7    2    13   65-94  23 Қўқон-1912  22     6    3    13   86-123 21 Қизилқум   22   0  1  21  38-139  1
Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:09, 09.06.2018.
Ўқилди: 2400 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.