Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун якуний рўйхатида битта ўзгариш бўлди. Жароҳат олган Мануэль Ланзини ўрнига Энцо Перес терма жамоага таклиф қилинди. Натижада аргентиналиклар ўртача ёш бўйича мусобақанинг энг ёши катта жамоасига айланди.
Турнир бошланиш арафасида Аргентинанинг ўртача ёши 29 ёшу 205 кунни ташкил қилади. Бу борада иккинчи кўрсаткич Коста-Рикага тегишли.
Аргентина терма жамоаси Исландия, Нигерия ва Хорватияга қарши бир гуруҳда баҳс олиб боришди.