Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Каратэчимиз «Premier League» совриндори, ЎКМФ Озарбайжон, Эрон ва Туркия каратэ федерациялари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ бўйича «Premier League» таснифига кирувчи нуфузли мусобақа ниҳоясига етди. Ушбу турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳоннинг 35 давлатидан 607 нафар спортчи қатнашган нуфузли турнирда ғолиб ва совриндорлар 14 та вазн тоифасида аниқланди. Мусобақа якунига кўра, -50кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳринисо Бабаева финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибасига айланди.

Терма жамоамиз етакчиси, «Premier League» турнирларининг Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА) ва Работ (Марокаш) шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақалари ғолиби Садриддин Сайматов бу сафар совриндорлар қаторидан жой ола билмаган бўлсада, янгиланган жаҳон рейтингида у катта эҳтимол билан ўз вазн тоифасида яна пешқадамга айланади.

Мусобақа давомида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбарияти бир неча спорт делегациялари билан музокаралар ўтказди. Мамлакатимизда спортга кўрсатилаётган эътиборни алоҳида эътироф этган Эрон ва Озарбайжон каратэ федерацияси раҳбарлари вакилларимиз билан ҳамкорлик қилиш истагида эканликларини билдиришди.

Бунинг самараси ўлароқ, тез орада озарбайжонлик каратэ юлдузлари мамлакатимизга келиб, ўзбекистонлик ёш каратэчилар учун маҳорат дарслари ўтаб берадиган бўлишди. Бундан ташқари, Эрон терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган, ўз вақтида ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Ҳусайн Роуҳани Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаш истаги бор эканлигини айтиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда Эронда бир миллиондан ортик каратэчи бор ва форслар спортнинг ушбу тури бўйича нафақат қитъада, балки жаҳонда етакчилар қаторида эътироф этилади. Айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда терма жамоамиз аъзолари келажакда Туркия ва Эрон каратэчилари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш масаласида ҳам келишувга эришилди.

Маълумот учун, спортнинг каратэ тури тарихда биринчи марта 2020 йилги Токио Олимпиадасида ўйинлар дастуридан жой олади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:47, 11.06.2018.
Ўқилди: 2206 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.