Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Хоразм» мухлислари Про-лигадаги энг катта баннерни кўтаришди

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг 14-турида Урганчнинг «Хоразм» клуби Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилди.

Ўйин муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Баҳсда меҳмонлар бироз ташаббусга эга бўлса-да, урганчликлар яратилган вазиятлардан самаралироқ фойдаланишди.

Ҳисоб 24-дақиқада Ербол Сейтназаров томонидан очилди. Иккинчи бўлимда Жасур Азимов узоқ масофадан зарба йўллаб, чиройли гол урди ва ҳисобни тенглаштирди. 83-дақиқада захирадан тушган Сардор Матмуратов яна мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса «Динамо» пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Аммо мезбонлар ғалаба учун бор кучини ташлаб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишди. Ербол Сейтназаров жарима майдони ичида фаол ҳаракат қилиб, «Хоразм»га ғалаба келтирган голни урди.

Бу ўйинга хоразмлик мухлислар алоҳида тайёргарлик кўриб, Про-лига баҳсларидаги энг катта баннерни тайёрлаб келишди, деб хабар беради "Хоразм" футбол клуби мухлислари телеграм канали. Унга Жалоладдин Мангуберди тасвири туширилган бўлиб, «Олға «Хоразм», мухлислар сен билан бирга» деган хитоб ёзилган эди. Ўйин давомида фанатлар миллий чолғу асбобларини чалиб, футболчиларни чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб туришди.

Про-лига, 14-тур

11 июнь, Урганч, Ёшлик стадиони, 920 томошабин

Хоразм (Урганч) - Динамо (Самарқанд) - 3:2

Голлар: Ербол Сейтназаров 24, - 1:0. Жасур Азимов 56, - 1:1. Сардор Матмуротов 83, - 2:1. Илҳом Юнусов 89 пенальти, - 2:2. Ербол Сейтназаров 90+1, - 3:2.

Киритилди: 22:13, 11.06.2018.
Ўқилди: 4352 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.