Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Испания суперкубоги битта ўйиндан иборат бўладими?

Баҳо:
+ | -

Ла лига президенти Хавьер Тебас Испания супербогини битта ўйиндан иборат қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

"Суперкубок битта ўйиндан иборат бўлишини қўллаб-қувватлайман, аммо бу кўп муаммолар билан боғлиқ", — деди Тебас.

Ушбу ғоя Испания суперкубоги доирасида "Барселона" - "Севилья" тўқнашувини ўтказиш борасида муаммолар юзага келаётгани боис юзага келганди. Ла лига ўйинларни 5 ва 12 август кунлари ўтказишни таклиф қилаётган бўлса, "кўк-анорранглилар" учрашувларни бир ҳафтага кейинга кўчиришни сўрашганди. Боиси, каталонияликлар 5 август куни "Милан"га қарши назорат ўйинида майдонга тушишни режалаштириб қўйишганди. Аммо Ла лига раҳбарияти "Барса"нинг таклифига рад жавобини беришди. Шундан сўнг Суперкубокни фақат битта ўйин орқали аниқлаш фикри юзага келганди.

«Барселона» эса Испания суперкубогининг 2та баҳсдан иборат бўлишини истамоқда. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Суперкубок иккита ўйиндан бўлишини истаймиз. Боиси, бу мусобақа анъанаси. Ўйинлардан бири "Камп Ноу"да бўлиб ўтади ва бу бизга қўшимча даромад келтиради» — деди клуб вакили.

Испания қироллик футбол федерацияси ушбу масалани 23 июнь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқади. Агар Суперкубок фақат битта ўйиндан иборат бўлиши ҳақида қарор қабул қилинса, у катта эҳтимол билан "Ванда Метрополитано"да ўтказилади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:09, 12.06.2018.
Ўқилди: 5279 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.