Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бектемир Мелиқўзиев: “Ҳакамлар? Ҳа, муаммолар бўлди”

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 11 июнь куни ўзбекистонлик боксчилар жойлашган самолёт Ўзбекистонга келиб қўнди. Спортчилар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида кутиб олинди.
 
Аэропортда Остонадаги мусобақада ягона олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“Мусобақада кучли рақибларга қарши тўқнаш келдик. У ерда тажриба орттирдик. Бу катта мусобақаларга тайёргарлик йўлида яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Остонада кутилган ва кутилмаган рақиблар бўлди. Шунга қарамай, мураббийларимиз кўрсатмаларини тўғри бажарган ҳолда, муносиб иштирок эта олдик.
 
Ортда қолган иккита турнир Осиё ўйинлари олдидан муҳим аҳамиятга эга эди. Умуман олганда, мусобақалар биз учун ёмон кечмади. Ҳакамлар? Қозоғистондаги мусобақа давомида ҳакамлик бўйича бироз муаммолар бўлди. Шахсан мен учун финал жанги қийин ўтди”, деди Бектемир Мелиқўзиев.
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Бектемир Мелиқўзиев олтин, Шунқор Абдурасулов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Шахобиддин Зоиров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримовлар бронза медали соҳибига айланди.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 12:37, 12.06.2018.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.