Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

“Динамо” ваниҳоят Сирожиддин Сайфиев олдидаги қарзини бутунлай узди

Баҳо:
+ | -

Узоқ йиллар мобайнида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида барқарор ўйин намойиш этиб, кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев ЎФАга клубнинг ундан молиявий қарздорлиги бор экани хусусида мурожаат қилган эди.

Вазият атрофлича ўрганиб чиқилгач, ЎФА “Динамо” футбол клубига Сирожиддин Сайфиевдан унинг футболчилик фаолияти давомида тўпланиб қолган қарздорлигини узиш бўйича муддат белгилаганди. Давом этаётган июнь экваторида “Динамо” Сайфиевнинг ҳисоб-рақамига 40 миллион сўм миқдорида пул ўтказиб берди ва собиқ футболчиси олдидаги қарзини узди.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг унда саратон касаллиги аломатлари мавжудлиги аниқланган Сайфиев мана бир неча йилдирки, оғир дардни енггишга уриниб келмоқда. Яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

“Ва ниҳоят менга йиғилиб қолган қарзлар тўлаб берилди. Шу ўринда айтишим керакки, “Динамо” менга ўз ҳисобидан ҳайрия қилмади, балки менинг ўз вақтида берилмаган иш ҳақимни қайтарди. Энди бу пулларни муолажалар учун сарфлайман. Зора шифо топишимда бунинг ҳам нафи тегиб қолса. Бунда менга кўмак кўрсатган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Уларнинг кўмагидан мамнунман”, — дейди Сирожиддин Сайфиев.

P.S. ЎФА ҳамда ПФЛ бундан буён клубларнинг ўз футболчи ва мураббийлари олдида катта миқдорда қарз бўлиб қолиш ҳолатларини бартараф этишга уринади. Футболчи ёки мураббийлар билан шартнома бекор қилиниши ҳолатларида клубнинг улар олдида қарздорлиги мавжуд ёки йўқлиги қаттиқ текширилади ва шундан кейингина жамоага янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:17, 18.06.2018.
Ўқилди: 5250 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7745]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5556]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2560]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2072]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1947]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1627]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1535]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1464]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1452]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1377]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик