Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия 1-1 Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
21/12 00:45 Ювентус - Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид - Севилья
21/12 01:00 Эвертон - Арсенал
21/12 01:00 Лидс - Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри - Пиза
21/12 18:00 Жирона - Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло - Торино
21/12 20:15 Вильярреал - Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина - Удинезе
21/12 22:30 Эльче - Райо Вальекано

Жасур Ҳасанов АГМКга ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун АГМКўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирди.

Давралар оралиғида юзага келган трансфер ойнасидан олмалиқлик ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти бугун бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида ўтказган таниқли ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК аъзосига айланди.

Шунингдек, олмалиқлик мухлисларга қадрли бўлган, АГМК шарафини элитада энг кўп ўйинда ҳимоя этган Зоҳир Пиримов ҳам фаолиятини яна жонажон жамоасида давом эттиради. Пиримов бу йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлаганди.

Жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Томонлар ўртасида келишув амалга ошса, улар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя этишлари мумкин. Саматов Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида тўп суриб келаётганди. Исроилов эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси аъзоси эди. Азамат ҳам Зоҳир каби бундан бир неча йил аввал жамоамиз аъзоси бўлган.

Жамоа таркибини кучайтириш ишлари трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар давом эттирилади.

Ҳозирда Бахтиёр Ашурматов бошчилигида жамоамиз пойтахтдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда ўз машғулотларини ТТЙМ стадионида олиб бормоқда. Ортда қолган учрашувлар якунига кўра АГМК 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. Бу кўрсаткич табиийки жамоа мухлислари ва раҳбариятини қониқтирмаслиги аниқ. Шу сабабли, Бахтиёр Аъзамович жамоа таркибини шакллантириш йўлида бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда.

Жамоа раҳбарияти, ўзаро келишувга асосида бир қатор футболчилар билан амалдаги шартномаларни бекор қилишга қарор қилди. Бунга кўра жамоани ҳужумчи Вадим Чемиртан, ярим ҳимоячилар Дилшод Жўраев, Отабек Зокиров, Санжар Рихсибоев ва ҳимоячи Миржалол Мирюсупов тарк этди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 00:06, 19.06.2018.
Ўқилди: 5865 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лига1 пешқадами: Бизга Ҳусановни беринг! [4753]

"Ливерпуль" Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи [3774]

Марсело «Реал»га «Барселона»дан ўйинчи танлади [2446]

«Барса» президентлигига номзод: «Реал»ни судга бериш керак. Улар тарихдаги энг шубҳали унвонларга эга клуб» [1663]

«Бавария» ёш юлдузининг нархи 200 фоизга ошди [1661]

The Guardian 2025 йилнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Топ-10'ликдан «Барса» ва «ПСЖ»нинг 3 нафардан футболчиси бор [1578]

"Манчестер Сити"нинг янги трансфер мақсади номи маълум бўлди [1576]

Аргентиналик юлдуз «Реал» учун «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси» ва «Арсенал» таклифларини рад этди [1501]

«Ливерпуль» бразилиялик вингер учун курашда «Челси» ва «МЮ»ни ортда қолдирмоқчи [1492]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-декабрь куни 3 та футбол ва профессионал бокс кечасидан трансляциялар бор [1391]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.