Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

PEPSI Суперлигаси: Трансферлар оламида нима гап?

Баҳо:
+ | -1

Кеча Ўзбекистон чемпионатида расман трансфер ойнаси очилди. Айни дамда бир қатор клублар трансфер бозорида фаол иштирок эта бошлашди.

Хусусан, давралар оралиғида юзага келган трансфер ойнасидан АГМК ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти бугун бир қатор футболчилар билан келишувга эришди.

Мавсумни Қаршининг «Насаф» жамоасида ўтказган таниқли ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК аъзосига айланди. Шунингдек, олмалиқлик мухлисларга қадрли бўлган, АГМК шарафини элитада энг кўп ўйинда ҳимоя этган Зоҳир Пиримов ҳам фаолиятини яна жонажон жамоасида давом эттиради. Пиримов бу йилги мавсумни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида бошлаганди.

Жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Томонлар ўртасида келишув амалга ошса улар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя этишлари мумкин. Саматов Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида тўп суриб келаётганди. Исроилов эса Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси аъзоси эди. Азамат ҳам Зоҳир каби бундан бир неча йил аввал "Нефтчи" аъзоси бўлган.

Жамоа таркибини кучайтириш ишлари трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар давом эттирилади.

* * *

Маълумотларга қараганда, «Пахтакор»да заҳира ўриндиғида қолиб кетган Камолиддин Тожиев жамоасини ўзгартириш пайида. Футболчига «Металлург» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда бекободликлар сафида “Пахтакор”нинг кўплаб футболчилари тўп суришмоқда.

* * *

АГМКни тарк этган Вадим Чемиртан яна собиқ жамоаси “Бухоро”га қайтиши мумкин. Улуғбек Бақоев молдавалик ҳужумчига қизиқмоқда. Чемиртан айнан Бухородаги ўйинлари орқали ўзбекистонлик мухлислар меҳрини қозонганди.

* * *

«Сўғдиёна» клубини тарк этган жамоа сардори Акмал Холмуродов яна собиқ клуби “Динамо”га қайтиши мумкин. Даврон Файзиев футболчига қизиқиш билдирмоқда. Самарқандликлар ҳам трансфер пайтида таркибни кучайтириш учун селекция ишларига зўр беришган.

* * *

Куннинг энг шов-шувли трансфери чемпионат пешқадами томонидан амалга оширилди. Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси узоқ музокаралардан сўнг, «Насаф» ҳужумчиси Драган Черан билан келишувга эришди. Футболчи энди Тошкент клубида тўп суради.

Манба: oltinvodiy.uz
Киритилди: 14:31, 19.06.2018.
Ўқилди: 11906 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.