Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Жаҳон чемпионатидан кейин ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда "Ал-Ватан" нашри хабар тарқатди.
Аввалроқ мутахассиснинг ўзи мамлакат футбол раҳбарияти талаб қилса, жамоани тарк этишга тайёрлигини маълум қилганди. Саудия Арабистонига қарши баҳсдан кейин Купернинг истеъфоси эълон қилинади. Жаҳон чемпионатининг дастлабки 2 туридан кейин мисрликлар ҳисобида очко мавжуд эмас.