Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Ўзбекистон ОТЖ Туркияда кунига икки маҳал машғулот ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари шу йилнинг август-сентябрь ойларида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

Терма жамоамиз вакиллари Туркиянинг Картепе шаҳрида кунига икки маҳал машғулот олиб боришмоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилмоқда. Шунингдек, футболчилар билан техник ва тактик тайёргарлик олиб бориляпти.

Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 29 июнга қадар давом этиб, футболчиларимиз йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.  

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш билан бир қаторда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:32, 20.06.2018.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.