Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Германия гуруҳдан чиқа олмаслиги мумкин (вариантлар)

Баҳо:
+ | -

XXI асрга келиб амалдаги жаҳон чемпионлари учун кейинги Мундиал анча қийин келмоқда. 2002 йилда — Франция, 2010 йилда — Италия, 2014 йилда Испания гуруҳ босқичида қолиб кетишган. Ушбу қисмат Германиянинг бошига ҳам тушиши мумкин.

Йоахим Лёв шогирдлари 1-турда Мексикага ютқазиб қўйиб, ўзларини қийин аҳволга солиб қўйишганди. Бугун эса улар Швеция дарвозасини сўнгги сонияларда ишғол қилиб, плей-оффга чиқиш учун имкониятни сақлаб қолишди.

"F" гуруҳида вазият жуда чигал. Мексика терма жамоаси, иккита ўйинда ғалаба қозонганига қарамай, ҳали плей-оффга чиқиб бўлгани йўқ. Жанубий Корея эса, иккита баҳсда мағлуб бўлганига қарамай, нимчорак финалга чиқиш учун назарий имкониятни сақлаб турибди.

Германия гуруҳдан чиқиши учун:

1) Жанубий Кореяни мағлуб этиши ва Мексика Швецияга ютқазмаслиги керак.

Шунда Германиянинг очколари 6тага етади. Швеция ҳисобида эса 3 ёки 4 очко бўлади. Чемпионлар гуруҳда 2-ўринни банд этишади. Кореяга қарши ўйинда очко йўқотилиши Йоахим Лёв шогирдларига қимматга тушиши мумкин. Аммо...

2) Мабодо, Германия Корея билан дуранг ўйнаса ҳам, кейинги босқичга чиқади, агар Мексика Швецияни мағлуб этиб берса.

Бундай ҳолатда Лёв шогирдларига 4 очко ҳам етарли бўлади. Швеция 3 очко билан 3-ўринда қолади. Германия 2-ўринни эгаллайди.

3) Германия - Жанубий Корея ва Мексика – Швеция ўйинларида дуранг қайд этилса, немислар кейинги босқичга чиқиш учун 3-турда нариги ўйинга нисбатан голларга бой бўлган дуранг (3:3, 4:4, 5:5 ва ҳоказо) қайд этиши керак.

Шунда Швеция ва Германиянинг очколари 4тага етади ва улардаги тўплар нисбати ҳам тенг бўлади. Немислар кўп гол ургани ҳисобига кейинги босқичга йўл олишади.

4) Назарий жиҳатдан Германия гуруҳда 1-ўринни олиши ҳам мумкин. Бунинг учун улар Кореяни имкон қадар йирикроқ ҳисобда енгиб, Мексиканинг Швециядан мағлуб бўлишини кутишлари керак бўлади. Шунда 3та жамоа ҳисобидаги очколар сони 6тага етади. У ҳолда қуйидаги кўрсаткичларга қаралади:

1. Тўплар фарқи;
2. Урилган голлар сони;
3. Ўзаро ўйинлар натижаси
4. Fair play ҳисоб-китоби;
5. Қуръа.

Сўнгги турда эришиладиган йирик ҳисобдаги ғалаба Германияга 1-поғонани тақдим этиши мумкин.

Юқорида айтганимиздек, Жанубий Корея терма жамоасида ҳам кейинги босқичга чиқиш учун назарий имконият мавжуд.

Бунинг учун Корея:

– Германияни мағлуб этиши керак ва Мексиканинг Швеция устидан ғалаба қозонишини кутиш керак.

Шунда бирданига 3та жамоа — Ж.Корея, Германия ва Швецияда 3тадан очко бўлади. Бу ҳолатда юқоридаги кўрсаткичлар бўйича ўринлар аниқланади.

Гуруҳда анча қизиқ вазият юзага келган, шундай эмасми? Сўнгги турда параллел кечадиган ўйиннинг ҳар бир дақиқаси қизиқарли кечади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:00, 24.06.2018.
Ўқилди: 20091 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.