"Локомотив" бугун #MinskTour йиғинидаги иккинчи назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Иккинчи рақиб янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Беларуснинг Солигорск шахри шарафини ҳимоя қилаётган "Шахтёр" жамоаси бўлади.
1961 йил ташкил топган жамоа ўтган мавсум Беларусь чемпионатида 3 ўринни эгаллаган. Жамоа мураббийи Сергей Ташуев, жамоа сардори Белурусь терма жамоаси поспобони Андрей Климович.
Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да, "Строитель" стадионида бўлиб ўтади.