Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

ЖЧ-2018. Уругвай йирик ҳисобда Россияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Россияда давом этаётган Жаҳон чемпионатида 3-тур ўйинлари бошланди. "А" гуруҳидан ўрин олган Россия ва Уругвай терма жамоалари ўзаро ўйинда гуруҳда 1-ўрин масаласига ойдинлик киритишди.

Мезбонларга қарши баҳс жанубий америкаликлар учун омадли бошланди. Луис Суарес шундоққина жарима майдончаси ташқарисидан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришга муваффақ бўлди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, яна жарима майдончаси ташқарисидан — бу сафар ўйиндан йўлланган зарба рекошет орқали рақиб дарвозасидан ўрин олди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Игорь Смольников учрашувда иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Бу эса Черчесов шогирдларининг юмушини янада оғирлаштирди.

Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида Эдинсон Кавани Россия дарвозасини яна бир марта ишғол этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Шу тариқа, Уругвай терма жамоаси "А" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган бўлса, мезбонлар 2-ўрин билан плей-оффга чиқишди. Уларнинг нимчорак финалдаги рақиблари номи бугун тунда бўлиб ўтадиган "В" гуруҳи баҳсларидан кейин аниқ бўлади.

ЖЧ-2018, "А" гуруҳи, 3-тур
Уругвай – Россия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Суарес, 2:0 – 23, автогол Черышев, 3:0 – 90 Кавани.
Уругвай – Муслера, Касерес, Коатес, Годин, Весино, Нандес (Родригес, 73), Торрейра, Лаксальт, Бентанкур (де Арраскаэта, 63), Кавани (Макси Гомес, 90), Суарес.
Россия – Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Смольников, Игнашевич, Зобнин, Газинский (Кузяев, 46), Миранчук (Смолов, 60), Самедов, Черышев (Фернандес, 38), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Газинский (9), Смольников (28), Бентанкур (59).
Четлатиш: Смольников (36).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:56, 25.06.2018.
Ўқилди: 5648 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик