Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

ЖЧ-2018. Исландия охиригача курашди

Баҳо:
+ | -

Исландия терма жамоаси "D" гуруҳидан кейинги босқичга чиқиш учун сўнгги турда Хорватияни мағлуб этиши талаб этиларди. Аргентина 3-турда Нигернияни биттадан ортиқ тўп фарқи билан мағлуб этмаса, Хорватия устидан қозонилажак ғалаба исландларни плей-оффга олиб чиқарди.

Исландияга осон бўлмади. Хорватия муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлганига қарамай, рақибга жиддий қаршилик кўрсатди. Биринчи бўлимда "викинглар" ўз имкониятларидан фойдалана олмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Милан Бадель Исландия дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ўйин тугашига 14 дақиқа қолганида хорватлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва Сигурдссон 11 метрли жарима зарбасидан мувозанатни тиклади. Исландия қолган дақиқаларда ғалаба тўпини киритиш учун ҳаракат қилди, аммо сўнгги дақиқаларда қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Иван Перишичнинг голи Хорватияга ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Хорватия 100 фоизлик натижа билан гуруҳ пешқадамига айланди. Исландия эса гуруҳда сўнгги поғонани банд этди.

ЖЧ-2018, "D" гуруҳи, 3-тур
Исландия – Хорватия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 53 Бадель, 1:1 – 76, пенальти Сигурдссон, 1:2 – 90 Перишич.
Исландия – Халльдоурссон, Сэварссон, Ингасон, Сигурдссон (Сигурдарсон, 71), Магнуссон, Хадльвредссон, Гуннарссон, Гудмундссон, Сигурдссон, Бьярнасон (Траустасон, 90), Финнбогасон (Гудмундссон, 85).
Хорватия – Калинич, Едвай, Чорлука, Чалета-Цар, Пиварич, Бадель, Модрич (Брадарич, 65), Ковачич (Ракитич, 82), Пьяца (Ловрен, 69), Перишич, Крамарич.
Огоҳлантиришлар: Пьяца (14), Хадльвредссон (59), Финнбогасон (64), Едвай (83), Сэварссон (84).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:03, 27.06.2018.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.