Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Нигерия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдирди.
"Мувозанатли ўйин бўлди. Биринчи бўлимда биз назорат қилдик. Голдан сўнг ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда пенальтидан гол ўтказиб юбордик ва асабийлаша бошладик. Вақт учиб бораётгандек туюлди. Биз яна ҳужум қила бошладик ва биринчи бўлимдан кўра кўпроқ боисм уюштирдик. Натижада иккинчи голни урдик.
Биз бугун ҳақиқитан азобландик. Ўртага ҳамма нарса қўйилганди. Рохонинг голидан сўнг енгил тортдик. Бу қийин ўйин бўлди. Бунгача яхши ўйнай олмаётган эдик. Мақсадимизга эришдик. Бунчалар азобланамиз деб ўйламаган эдик. Афсуски уда қийин бўлди, аммо буни енгиб ўтдик.
Франция? Ҳа, уларнинг ўйинларини кўрдим. Бу мундиалда ҳамма ўйинларни кўряпмиз. Францияда кучли ўйинчилар бор. "Барселона" орқали бир нечта ўйинчиларни биламан. Уларга қарши нима қилишни биламан. Ваъда бераман, ўйин Франция учун осон бўлмайди", - дейди Месси.