Германия терма жамоси ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт Жанубий Кореяга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашувни кўп қисмини заҳира ўриндиғидан кузатдим лекин, бу асосийси эмас. Асосийси натижа. Майдонга тушганимдан сўнг қўлимдан келганини қилдим аммо, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳаммаси мураккаб ҳолатга келиб қолганини тушундик. Левни кўрсатган ўйинимиз туфайли истефога чиқаришлари мумкинми? Фақат мураббий айбдор эмас.
Биз бир жамоа бўлиб Конфедерациялар кубогини қўлга киритдик, саралаш босқичини ҳам ижобий натижа билан якунладик. Ҳар бир футболчи ушбу натижани ўз бўйнига олиши керак.
Жамоадаги муҳит яхши эди.Албатта, Мексика ва Швецияга қарши ўйиндан сўнг жамоа сифатида бироз камчиликлар пайдо бўлгани сезилди. Ҳаммасини ўзимиз мураккаблаштирдик. Швеция билан қарши ўйиндан сўнг ҳаммаси яхши бўлишига ишонгандик. Бундай мусобақаларга киришиб кетиш бироз мураккаб лекин, иккинчи ўйиндан сўнг ўзимизга келиб олишимиз керак эди”, - дейди Брандт.