Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

ЖЧ-2018. «G» гуруҳи ғолиби қуръа ёрдамида аниқланиши мумкин!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг "G" гуруҳида 3-тур ўйинлари бошланиш арафасида. Бу гуруҳда Панама ва Тунис терма жамоаларида плей-оффга чиқиш имконияти қолмаган. Англия ва Бельгия терма жамоалари эса гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боришади (гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоа нимчорак финалда Япония билан ўйнайди, 2-ўрин соҳиби — Колумбия билан).

Сўнгги тур олдидан Англия ва Бельгия бир хил кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Ҳар иккала жамоа ҳисобида 6тадан очко мавжуд ва тўплар нисбати ҳам бир хил — 8-2. Бугун ғалаба қозонган жамоа гуруҳ ғолибига айланади. Бу тушунарли.

Дуранг қайд этилса-чи? Унда фейр-плей қоидаси ишга тушади. Бунда терма жамоалар гуруҳ босқичида олган сариқ ва қизил карточкалар ҳисоб-китоб қилинади. Ҳозирча Англияда 2та, Бельгияда эса 3та "сариқ" мавжуд, қизил карточкалар эса йўқ. Демак, ҳозирча устунлик инглизлар томонида.

Бугунги ўйин дуранг билан якунланса-ю, иккала жамоа футболчилари бугун огоҳлантириш олмаса ёки тенг миқдорда огоҳлантириш олишса, инглизлар гуруҳда 1-ўринни банд этишади.

Мабодо, бугун Гарет Саутгейт шогирдлари рақибга нисбатан 1та кўпроқ сариқ карточка олишса, у ҳолда фейр-плей қоидаси бўйича ҳам мутлақ тенглик юзага келади. Бундай ҳолатда ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси гуруҳ ғолибини аниқлаш учун ҚУРЪАга мурожаат қилади.

P.S. Регламентга бир бандни киритиш керак экан: гуруҳ якуни бўйича икки жамоа барча кўрсаткичлар бўйича бир хил кўрсаткичга эга бўлса-ю, сўнгги турда улар ўзаро тўқнаш келишган бўлса, қайси жамоада юқори поғонада бўлишини аниқлаш учун улар ўртасида пенальтилар серияси амалга оширилади. Аммо бундай банд ЖЧ-2018 регламентида мавжуд эмас.

P.S.-2. "G" гуруҳи ғолиби 1/8 финалда нисбатан кучсизроқ ҳисобланган Японияга тўғри келади. Аммо чорак финалда бу жуфтлик ғолиби Бразилия/Мексика жуфтлиги ғолибига қарши тўқнаш келади.

Нимчорак финалда Колумбия билан ўйнайдиган терма эса, бу босқичдан ўтиб олса, чорак финалда Швеция/Швейцария жуфтлиги ғолибига рақиб бўлади. Хўш, қайси бири қулайроқ: гуруҳда 1-ўринни эгаллашми ёки иккинчи бўлиш?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:51, 28.06.2018.
Ўқилди: 8368 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик