Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

ЖЧ-2018да «қайноқ» палла бошланмоқда

Баҳо:
+ | -

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи палласига етиб келдик. Гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-офф ўйинлари бошланиш арафасида турибмиз.

Сайёрамизнинг энг кучли 16та терма жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирадилар. Буёғига ҳеч кимнинг хато қилишга ҳақи йўқ. Ютқазган жамоа мусобақани тарк этаверади. Демак, аламли кўз ёшлар гувоҳ бўламиз.

Нимчорак финалнинг дастлабки ўйинида Лионель Месси бошлиигидаги Аргентина терма жамоаси Францияга қарши саф тортади. "Альбисилесте" катта қийинчилик эвазига гуруҳдан чиқди. Бундан хабарингиз бор, албатта. "Учранглилар" "C" гуруҳи ғолибига айланишди, аммо Дешам жаомаси ҳали ўзининг ёрқин ўйинини намойиш қилганича йўқ. Хўш, ким фаворит? Бу саволга аниқ жавоб бера оладиган мухлисни топиш қийин бўлса керак. Имкониятлар — 50/50. Франция - Аргентина ўйини Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Учрашув Қозон шаҳрида стадионда бўлиб ўтади. Учрашувнинг эронлик ҳакам Алиризо Фағоний бошқариб боради.

Куннинг иккинчи ўйини Криштиану Роналду иштирокида бўлади. Португалия терма жамоаси "А" гуруҳи ғолиби — Уругвай билан баҳс олиб боради. Бу ерда ҳам имкониятлар деярли тенг. Роналду ЖЧ-2018 тўпурарлар пойгасида 2-поғонада бормоқда. Крштиану 2018 йилда ҳам "Олтин тўп"ни ўзиники қилиб олиш учун бугунги ўйинда гол уриши ва Португалия кейинги босқичга чиқиши талаб этилади. Бунга уругвайликлар рози бўлишармикан? Кўрамиз. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади. Сочи шаҳрида ўтадиган учрашувни мексикалик ҳакам бошқариб боради.

Эътиборли томони, ушбу жуфтликлар ғолиблари чорак финалда ўзаро тўқнаш келишади. Демак, 1/4 финалда Месси - Роналду тўқнашувига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

ЖЧ-2018. Нимчорак финал
Қозон. "Казан Арена". 19:00
ФРАНЦИЯ - АРГЕНТИНА
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

Сочи. "Фишт олимпия". 23:00
УРУГВАЙ ПОРТУГАЛИЯ
Бош ҳакам: Сезар Артуро Рамос (Мексика)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:37, 30.06.2018.
Ўқилди: 3331 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.