Беларус пойтахти Минскда ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди.
“Темирйўлчилар”нинг навбатдаги рақиби – Арманистоннинг “Бананц” жамоаси бўлди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда дуранг қайд этилди – 2:2.
“Локомотив” сафида Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Фарҳод Бекмуротов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишди.
Таъкидлаш жоиз, "Локомотив" кейинги учрашувни Россиянинг Калининград шаҳри вакили – "Балтика" клубига қарши ўтказади. Учрашув эртага, 1 июль куни ўтказилади.