Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Кахи Махарадзе: «Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Пепси Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” кеча Арманистоннинг “Бананц” (2:2) клубига қарши ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушди. “Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Кахи Махарадзе билан ушбу йиғин ва ўйинлар ҳақида кичик сухбат уюштирди.

"Чемпионатимизнинг энг қизиқ пайтига қизғин ҳозирлик олиб боряпмиз. Айни пайтда машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда. Дастлаб тактик машқлар бажарилаётган бўлса, тушдан сўнг тренажёр залида шуғулланяпмиз. Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда. Бу ернинг об-ҳавоси ёзда йиғин ўтказиш учун жуда қулай. Қолаверса, кўплаб жамоалар шу ерда йиғин ўтказади. Биз майдонга тушган учрашувлардаги рақибларимиз ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Бундай ўйинларда хато ва камчиликлар устида ишланади, бу эса Суперлиганинг қолган учрашувларида жудаям асқотади", -  дейди маҳоратли футболчи.

Таъкидлаб ўтамиз, 3 июлга қадар Минскда шуғулланадиган "темирйўлчилар" эртага сўнгги учрашувни Калининграднинг “Балтика” клубига қарши ўтказади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:42, 30.06.2018.
Ўқилди: 2278 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.