Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 0-0 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЖЧ-2018. Бразилия — чорак финалда!

Баҳо:
+ | -

Мусобақа фаворитларининг Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетиш "анъана"сига Бразилия терма жамоаси чек қўйди. Мексикага қарши қийин кечган нимчорак финал баҳсида "пентакемпеонлар" ғалаба қозонишди.

Мексикаликлар ўйин бошидан рақиб дарвозаси томон жиддий босим уюштиришди. Фақат уларга сўнгги аниқ берилган сўнгги узатма ёки аниқ зарбалар етишмади. Биринчи бўлим ўрталаридан бошлаб бразилияликлар ташаббусни ўз томонларига оғдира бошладилар. Тите шогирдларининг ҳужумлари кўпайиб борар экан, катта саҳнага Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоа чиқа бошлади.

Аммо иккинчи бўлим бошида уюштирилган чиройли ҳужум қаршисида Очоа ҳам ожиз қолди. Неймар ҳужумга асос солди: у жарима майдончаси ташқарисида товони билан тўпни Виллианга қолдириб кетди. Ярим ҳимоячи катта тезликда чап томондан жарима майдончасига кирди ва нариги устун томон узатма берди. Ўша жойга етиб борган Неймар бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйди.

Кейинги дақиқаларда дастлаб Паулиньо, орадан бир неча дақиқа ўтиб Виллиан Мексика дарвозаси томон унчалик узоқ бўлмаган масофалардан зарба йўллашди. Тўсин остига кираётган тўпни мексикалик посбон бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида Бразилия ҳисобни мустаҳкамлади. Фернандиньонинг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан олдинга ўтиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда кучли бўлмаган зарба берди. Тўп Очоанинг оёғига тегиб олис устун томон кетди. Фирмино эса бўш дарвозани ишғол қилди, 2:0.

Шу тариқа, Бразилия терма жамоаси ишончли ғалабани қўлга киритди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейинги босқичда "сариқ девлар"га Бельгия-Япония жуфтлиги ғолиби рақиб бўлади.

ЖЧ-2018. Нимчорак финал
Бразилия – Мексика 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 51 Неймар, 2:0 – 88 Фирмино.
Бразилия – Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Филипе Луис, Виллиан (Маркиньос, 90), Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Габриэл Жезус, Неймар.
Мексика – Очоа, Альварес (Дос Сантос, 55), Айяла, Сальседо, Гальярдо, Эррера, Маркес (Лайюн, 46), Гуардадо, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60), Вела.
Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77), Гуардадо (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:53, 02.07.2018.
Ўқилди: 4616 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.