Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Кубок уйга қайтадими? Охирги фаворит жангга чиқади

Баҳо:
+ | -

Гарет Саутгейт жамоаси кутилмаганда турнирнинг асосий фаворитларидан бирига айланди.

Плей-офф орзуси

Жаҳон чемпионати арафасида англиялик мухлисларнинг ўзи ҳам терма жамоа муваффақиятига ишонишмаётганди. Букмекерлар эса Гарет Саутгейт жамоасини чемпионлик учун даъвогарлар қаторида еттинчи ёки саккизинчи ўринларда қайд этишаётганди. Аммо энди барчаси ўзгарди.

Гуруҳ босқичининг охирги турида Англия ва Бельгия ўзаро ўйнади. Инглизлар ҳам, бельгияликлар ҳам плей-офф сеткасида қандай жамоалар рўбару келишидан хабардор бўлган ҳолда майдонга тушишди. Учинчи тургача икки жамоа ҳам нимчорак финал масаласини ҳал қилиб бўлганди, фақат плей-оффга ким иккинчи ўрин билан чиқишига аниқлик киритиш қолганди.

Шундай вазият юзага келгандики, гуруҳдан биринчи ўрин билан чиққан жамоа йўлида Бразилия, Аргентина, Франция, Уругвай ва Португалия каби кучли жамоалар чиқиши мумкин эди, иккинчи ўриндаги жамоа йўлида бирмунча осонроқ рақиблар - Испания, Хорватия, Швеция, Колумбия...

Бельгия ва Англия ўйиннинг катта қисмини юриб ўтказди, лекин иккинчи бўлимда Янузай инглизлар дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кўринишидан инглизлар мағлубиятдан хурсанд эди. «Колумбиями? Ҳа, бу қийин рақиб бўлмайди. Бу жамоа плей-оффга базўр чиққан», деди ўйиндан кейин Гари Кэйхилл.

Иккинчи ўрин билан чиққан Англияда яна бир устунлик пайдо бўлди. Бу йўлакдаги жамоа финалгача ўйинларни бир-бирига яқин бўлган Москва, Самара ва Москвада ўтказиши мумкин. Гуруҳ ғолиби эса Ростов, Қозон ва Санкт-Петербургга парвоз қилишига тўғри келарди.

Оролликлар соврин кутишмоқда
Плей-офф сеткасидаги енгиллик инглиз фанатларида келажакка ишонч уйғотди. Улар авваллари фақатгина Кейн бошчилигидаги янги авлод финалга қадар етиб бориш салоҳиятига эга экани ҳақида пичирлашган бўлса, эндиликда «Кубок уйга қайтади!» (It’s coming home) дея ҳайқиришмоқда.

Англияликлар барчасига 1966 йилни параллел қилишади.

1966 йили «Реал» Европанинг энг яхши клуби бўлганди, «Бёрнли» еврокубокларга йўлланма олганди, «Челси» Англия чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаганди. 2017/18 йилги мавсум ҳам шундай якунланди.

Твиттерда абсурд ҳазиллар пайдо бўлди: «1996 йилдаги каби газон яшил. Кубок уйга қайтади!». Кимдир арифметика билан машғул: «2018-1966=52, 5+2=7. Жаҳон чемпионати финалчиси етти ўйин ўтказади. Кубок уйга қайтади!».

Миналанган сетка
Аслини олганда, Англия шапкасини осмонга отишига ҳали эрта. Икки йил муқаддам Европа чемпионатида сетка Англияга мураббийи стоматолог, дарвозабони режиссёр бўлган Исландия терма жамоасини рўбару қилганди. Аммо Англия ўшанда шармандаларча ютқазди - 1:2. Британияликлар мураббийи Рой Ҳожсон ўшанда масхарабозга тенглаштирилган ва зудлик билан истеъфога чиқарилганди.

Ҳозир Англия йўлида у қадар кучли рақиблар эмас, бу сафарги чемпионат сенсацияларга бой бўлаётгани, хусусан Россия Испанияни нимчорак финалдан уйига қайтарганини эътиборга олса, Англия Колумбияга нисбатан фақат ном жиҳатдан фаворит эканини кўришимиз мумкин.

Бу албатта Исландия эмас. Саутгейт мағлуб бўлса ҳам миллат душманига чиқарилмайди. Аммо мухлислар жанубий америкаликларга қарши ўйиндан кўп нарса кутишмоқда. Турнирдан олдин Англия термасида ҳеч қандай босим йўқ эди, энди эса улардан кўп нарса кутишмоқда.

Колумбияга бу ўйинда Хамес Родригес ёрдам бера олмаслиги ойдинлашиб улгурган. Агар у майдонга чиқса ҳам тўла куч билан ўйнай олмайди, жароҳат беиз кетмайди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Англиянинг имкониятлари бироз ортган.

Агар Колумбия тўсиғидан ўтилса, Англия йўлида Швейцария ёки Швеция пайдо бўлади. Бу ҳолатда ҳам Англия фаворит сифатида қаралади. Аммо ярим финалгача етиб борса, «уч шерлар» 2008 йилги Европа чемпионати учун қасос олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Ўшанда саралаш босқичида Хорватия ва Россия Англияни қолдириб кетганди, бу икки терма жамоа чорак финалда ўзаро ўйнайди ва ғолиб инглизлар билан ярим финалда ўйнаши мумкин. Британияда мухлислар ҳамон Россияни ҳам, Хорватияни ҳам душман сифатида кўришади.

Икки йил олдин ҳам плей-офф сеткаси иккита тенг бўлмаган йўлакка ажралганди, ўшанда Португалия нисбатан осон йўлдан бориб, Хорватия, Польша ва Уэльс каби рақибларни енгган ва алалоқибат чемпионликка эришганди. Балки бу сафар Англия билан шундай бўлар? Иккинчи сеткадаги жамоалар ўзаро қирпичоқ бўлаётганида Англия финалгача куч тежаб бориши мумкин.

КОЛУМБИЯ – АНГЛИЯ
3 июль. Москва. «Спартак» стадиони. 23.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: ГЕЙГЕР (АҚШ). Флетчер (Канада), Андерсон (АҚШ).

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:05, 03.07.2018.
Ўқилди: 5183 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.