Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ЖЧ-2018. Англия пенальтилар сериясида омадли чиқди

Баҳо:
+2 | -1

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичи доирасида сўнгги учрашув чиройдан кўра асабий лаҳзаларга тўла бўлди.

Эҳтиёткор бўлим
Колумбия ва Англия терма жамоалари биринчи бўлимда ё эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди, ёки хатолар ҳаддан ташқари кўп бўлдики, натижада хавфли вазиятлар у қадар кўп яратилмади. Балки, колумбияликларнинг асосий плеймейкери Хамес Родригес жароҳат туфайли бугунги баҳсда иштирок эта олмагани ҳам бунга сабаб бўлгандир.

Асабий бўлим
Иккинчи бўлим бошида колумбиялик ҳимоячи Карлос Санчес "қовун туширди". Европаликлар бурчак тўпини ўйинга киритаётган пайтда ҳимоячи шундоққина ҳакамнинг кўз ўнгида Ҳарри Кейнни қаттиқ қучоқлади, уни қўйиб юбормади, охир-оқибат ҳужумчини йиқитди. АҚШлик ҳакам Марк Гейгер иккиланиб ўтирмасдан 11 метрли нуқтага ишора қилди. Кейн пенальтидан зарбани марказ бўйлаб йўллади ва ҳисобни очди. Ҳарри ЖЧ-2018даги голлари сонини 6тага етказди ва "Олтин бутса" учун асосий даъвогарга айланди.

Шундан сўнг майдонда футболдан кўра қўполликлар, асаблар ва сариқ карточкалар юзага келди. Агар бу ҳолатга барҳам берилмаса, қайсидир футболчи майдонни эрта тарк этиши мумкин эди. Буни англаган футболчилар бироз ўзларини босиб олиб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида футбол ўйнай бошлашди.

Хавфли Мина
Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Карлос Бакка майдон марказида англиялик ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужумга асос солди. Фақат Хуан Куадрадо дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида колумбиялик ҳужумчи Урибе кутилмаганда 40 метрлардан ўта хавфли зарба йўллади. "Тўққизлик"га кираётган тўпни Жордан Пикфорд бармоқларининг учи билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бироқ бу вазият бесамар кетмади. Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Йерри Мина бош билан дарвозани ишғол қилди. "Барселона" ҳимоячиси кетма-кет учинчи ўйиндирки Колумбия сафида гол урмоқда.

Қўшимча бўлимлар
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси Англия терма жамоаси ҳимояга ўтиб олган бўлса, Колумбия кўпроқ ҳужум ташкил қилди. Иккинчи 15 дақиқаликда эса ташаббус инглизлар томонида бўлди. Аммо экстра-таймларда мухлислар гол кўришмади.

Пенальтилар серияси
Пенальтилар сериясида дастлабки 5та зарбани футболчилар голга айлантиришди. Хендерсоннинг зарбасини Оспина ажойиб сэйв билан қайтариб, Колумбияга яхши имконият ҳосил қилди. Аммо Урибенинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Инглизлар қолган 2та зарбадан унумли фойдаланишди. Англияликлар посбони Пикфорд колумбиялик ҳужумчи Бакканинг зарбасини қайтарди. Натижада Англия терма жамоаси ЖЧлари тарихида илк марта пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Улар бунгача 3 марта "лотерея"да ютқазишганди.

Англияни чорак финалда Швеция терма жамоаси кутиб турибди.

ЖЧ-2018. Нимчорак финал
КОЛУМБИЯ - АНГЛИЯ 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 3:4
Голлар: 0:1 – 57, пенальти Кейн, 1:1 – 90 Мина.
Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс (Сапата, 116), Санчес, Лерма (Бакка, 62), Санчес (Урибе, 79), Куадрадо, Барриос, Кинтеро (Муриэль, 88), Фалькао.
Англия – Пикфорд, Уокер (Рэшфорд, 113), Стоунз, Янг (Роуз, 102), Магуайр, Алли (Дайер, 81), Лингард, Стерлинг (Варди, 88), Хендерсон, Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Барриос (41), Арьяс (52), Санчес (54), Хендерсон (56), Фалькао (63), Бакка (64), Лингард (69), Куадрадо (118).
Пенальтилар серияси:
Фалькао (1:0) — Кейн (1:1)
Куадрадо (2:1) — Рэшфорд (2:2)
Муриэль (3:2) — Хендерсон (3:2, дарвозабон)
Урибе (3:2, тўсин)  — Триппьер (3:3)
Бакка (3:3, дарвозабон) — Дайер (3:4)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:56, 04.07.2018.
Ўқилди: 7280 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.