"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтишга яқин турибди. Португалиялик футбочли 2 ҳафтадан бери Турин шаҳридан ўзига уй қидирмоқда.
Аввалроқ испан нашрларидан бири "Қироллик клуби" Криштиануни 100 млн евро эвазига "Юве"га сотишга рози бўлгани ҳақида хабар тарқатганди. Эслатиб ўтамиз, Роналду катта маош талаб қилаётгани боис, "Реал" футболчини шартномадаги товон пулига нисбатан 10 баравар арзон нархга сотишга мажбур бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарни харид қилишни орзу қилмоқда. Шу боис, жамоа Роналду талаб қилган маошни тўламоқчи эмас.