Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Бернарду Сильва: «Роналду йилдан-йилга кучаймоқда»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Уругвайга қарши учрашувдан сўнг интервью берди. Ўша баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган португалияликлар жаҳон чемпионатини тарк этишди.

- Аслида ёмон ўйнамадик. Айниқса, иккинчи бўлимда, - дейди Силва. - Вазиятлар юзага келтирдик. Гол уришни жуда истагандик. Афсуски, иккинчи голни уролмадик.

Уругвайни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ажойиб жамоа. Таркибида жисмонан кучли ва маҳоратли футболчилар жамланган.

- Учрашувга Эдинсон Кавани қандай таъсир ўтказди?

- Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлганингиздек, у ҳужум чизиғида катта меҳнат қилди. Шунингдек, ҳимояга ҳам ўтиб турди. Умуман олганда, ҳужумчилар ҳимояга камдан-кам ҳолларда қайтишади.

Кавани эса универсал. Жамоаси ғалабасига ўзининг улкан улушини қўшди. Шунингдек, бизга ҳам етарлича ташвиш туғдирди.

- Ўйиндан сўнг Криштиану Роналду кийиниш хонасида нималар деди?

- Нима деганини эшитмадим. Чунки флэш-интервью бераётгандим. Лекин барчанинг кайфияти йўқлиги шундоқ ҳам маълум эди. Гуруҳ босқичидаги учта учрашувда ҳам бор имкониятимизни ишга сола олмагандик.

Шунга қарамай, мағлубиятга учрамагандик. Менимча, 1|8 финалда турнирдаги энг яхши ўйинимизни намойиш қилдик. Лекин мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этдик. Бу кишини хафа қилади. Бироқ футбол ўзи шунақа.

- Роналду 33 ёшда. У терма жамоадаги фаолиятини давом эттирадими?

- Билмасам. Бу қандай қарор чиқаришига боғлиқ. Терма жамоадаги шериги сифатида Роналдунинг қолишини истардим, у фантастик футболчи. Истеъдодини тўлиқ таърифлаш учун сўз топиш ҳам мушкул. Роналду ёши ўтгани сабаб энергиясини йўқотган, деб ҳисобламайман. У ажойиб мавсумни ўтказди.

Чемпионлар Лигасида кўплаб голлар урди, турнирда қаторасига уч марта зафар қучди. Жорий йилги жаҳон чемпионатида эса тўртта учрашувда тўртта гол урди. Менимча, у йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Роналдунинг қолишига ишонаман. Лекин Криштианунинг қандай қарорга келишини вақт кўрсатади.

- Сизнингча, қайси терма жаҳон чемпиони бўлади?

- Бу фақат жисмоний ҳолатга эмас, балки психологияга ҳам боғлиқ. Франция, Бразилия каби жамоаларнинг имкониятлари анча яхши. Аммо Уругвай, Хорватия, Англия каби термалар ҳам бор. Улар сюрприз ҳадя қилишлари мумкин.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:59, 06.07.2018.
Ўқилди: 3357 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.