Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ҳамиджон Актамов: «Бунёдкор» жамоасини бугунги ҳақли ғалаба билан табриклайман»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 16-тури доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Қизилқум" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ иштирок этди.

— Оғир ўйин бўлди. Майдон эгалари хато қилишимизни кутишди ва амалда бунга эришишди. Улар икки вазиятда бизни жазолашди. Иккала голни ҳам ўзимиз “олиб келдик”. Хатолар қимматга тушди. Агар ўзимиз ўйин давомида юзага келтирган хавфли вазиятларимизни голга айлантира олганимизда, якуний ҳисоб умуман бошқача кўринишда бўлиши мумкин эди.

Бугунги учрашувда қарши ҳужумлардан фойдаланишни мақсад қилгандик. Аммо, мағлубиятни ўзимизнинг иккита хато эвазига сотиб олдик. Беш нафар легионернинг ҳаракати ҳам бугун фойда бермади.

Битта ўйинда ютқазгани учун жамоани “кўмиб” қўйиш ҳам керак эмас. Бундан аввалги 5-6та учрашувда мағлубиятга учраганимиз йўқ. Жўжани кузда санаймиз. Ҳали олдинда ўйинлар бор.

Суперлигада кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз. Назарий жиҳатдан ҳали имкониятимиз бор. Ўзбекистон кубоги учун мақсад қўйилган. Қуръа натижасига кўра 1/4 финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан ўйнаймиз. Жорий йил ҳисобидан чемпионатда иккита, кейин назорат ўйинларида ҳам бу жамоа билан тўқнаш келдик. Умумий устунлик биз томонда. Ўйлайманки, биз “Қўқон-1912” тўсиғидан ўтиб оламиз, -дейди Ҳамиджон Ғуломович.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 09:13, 10.07.2018.
Ўқилди: 2345 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.