Кириш Регистрация

"Пахтакор": Мухлислар ташрифини ошириш устида ишлашда давом этади

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда "Пахтакор"нинг уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи сезиларли даражада ортди, дея маълумот беради "шерлар" расмий сайти.

"Бухоро" билан якшанба куни ўтказилган беллашувни стадиондан томоша қилиш учун 7557 нафар мухлис келгани эътиборга молик. Иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли Суперлигадаги барча стадионларда мухлислар ташрифи камайди. Бу борада энг яхши натижа "Пахтакор" стадионида кузатилди.

"Пахтакор" уй ўйинларига ўртача ташриф ушбу мавсум 14789 нафар ишқибозни ташкил қилмоқда. Ўтган йили эса бу миқдор 4207 нафардан иборат бўлганди. Бу борада ўсиш ҳозирча 3,5 бараварга етган (ўтган йилга нисбатан 351 фоиз кўпроқ).

"Пахтакор" футбол клуби мухлисларга стадионда кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида ишлашда давом этади. Келаси уй учрашувларида ишқибозлар учун шароитларни яхшилашга янада интиламиз. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда навбатдаги муҳим ўйинларда ҳам "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз. Стадионга келинг ва "Шерлар"ни олға бошланг! Биз ҳамиша сиз биланмиз!", дейилади хабарда.

2018 йилги уй ўйинларида мухлислар ташрифи
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 15026
"Пахтакор" – АГМК 12852
"Пахтакор" - "Нефтчи" 12278
"Пахтакор" - "Қизилқум" 10241
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 17465
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" 16690
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 23456
"Пахтакор" - "Бухоро" 7557

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:58, 10.07.2018.
Ўқилди: 6703 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик