Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

ЖЧ-2018. Франция - Бельгия. Ҳозирча кучлар тенг

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финал баҳси бўлиб ўтмоқда. Франция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди.

Дастлабки 45 дақиқалик жуда қизиқарли кечди, хавфли вазиятларга бой бўлди. Ўйин бошидан бельгияликлар тўп назоратини ўз томонига олишди. "Қизил иблислар" бир неча марта қизиқарли комбинациялар ташкил қилишди. Баҳснинг 16-дақиқасида де Брюйненинг узатмасидан кейин Азар жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Эден яна бир зарба йўллади, аммо бу сафар вазият бор-йўғи бурчак тўпи билан якунланди. Орадан 2 дақиқа ўтиб бельгияликлар ҳисобни очишга яқин келишди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда тўп Алдервейрельдга келиб тушди. Унинг зарбаси нақ "тўққизлик"га кираётганди, аммо Льорис маҳорат кўрсатиб, зарбани қайтарди.

Бўлимнинг иккинчи ярмида энди французлар хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Олис масофадан етказилган узатма натижасида Килиан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томондан ёрдамга келаётган Жируга пас берди. Оливье зарба беришни қойиллатмади.

Баҳснинг 39-дақиқасида Мбаппе жарима майдончасига яширин узатма берди ва Павар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Француз ҳимоячисининг зарбасини Куртуа оёғи билан қайтариб қолди. Агар Павар бироз, кўп эмас, бир қарич баландроқ зарба берганида, тўп аниқ тўрга бориб тушган бўларди.

Ҳозирча Франция - Бельгия ўйинида шундай гаплар.

ЖЧ-2018, ярим финал
Франция – Бельгия 0:0 (биринчи бўлимдан сўнг)
10 июль, 23.00, «Крестовский»
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди, Гризманн, Жиру, Мбаппе.
Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Компани, Шадли, Витцель, де Брюйне, Феллайни, Дембеле, Азар, Лукаку.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:42, 10.07.2018.
Ўқилди: 4041 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик